Европа кенгаши Россияга қарши қўлланган санкциялар муддатини узайтирди
Еврокенгаш Россия Федерациясига нисбатан жорий қилган санкцияларни яна 6 ойгача /2024 йил 31 июлгача/ узайтирди.
Илк марта 214 йилда Россияга қўлланган санкциялар савдо, молия, технология, иккиламчи мақсадлардаги товарлар, транспорт, саноат ва ҳашаматли товарлар каби кенг соҳани қамраб олади.
Хом нефт ва баъзи нефт маҳсулотларини импорт қилиш ёки ўтказиш, Россия банкларини SWIFT тизимидан чиқариш ва айрим рус ОАВларини тўхтатиб қўйиш Россияга қарши санкцилар қаторига киради.
Европа кенгаши ўз баёнотига таяниб, Интерфакснинг хабар қилишича, бу кенгаш кеча Украинадаги урушни давом эттириш баҳонасида Россиянинг " Хавфсиз интернет лигаси" ташкилоти ва унинг раиси Екатерина Мизулинага қарши санкция жорий қилди.
Европа Иттифоқининг Москвага нисбатан санкциялар рўйхатига киритилган шахслар орасида икки нафар россиялик судялар ҳам бор.
Россия федерацияси 222- йил 24-февралда Украинага бостириб кирганидан кейин Европа Иттифоқи ва АҚШ Москвага қарши кенг қамровли санкциялар қўллашдан ташқари Киевга миллиардлаб долларлик қурол -яроқ ҳам жўнатган.
Европа Иттифоқ ҳозиргача Москва ҳукуматига қарши 12 та санкция пакетини қўллагани айтилади.
Кеча Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Москва ҳукуматига қарши сўнгги ҳаракатларида Россия марказий банкининг музлатилан активларидан тушган фойдани Украинага ажратишга келишиб олдилар деб хабар қилди Ройтерз.
Европа Иттифоқи етакчилари Венгриянинг Украинага 5 миллиард евролик ёрдам кўрсатишга розилигиниолишга ҳаракат қилмоқда.
Франция ва Германия давлатлари Россия активлариниг фойдасини Украинага ўтказиш бўйича шубҳаларга эга ва Европа Марказий банки ҳам бу ҳаракатнинг еврога бўлган ишончини камайтиришга таъсири ҳақида огоҳантирган.
Ҳисоботига кўра, Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония ва Канада 3 миллиард долларга яқин марказий банк активларини музлатиб қўйган, шундан 2 миллиард доллари Европада хусусан Белгияда жойлашган.
Шунингдек АҚШ Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси ўтган ҳафта Россиянинг мулкларини Украина фойдасига мусодара қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.