феврал 21, 2024 13:25 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Хавфсизлик кенгашнинг Ғазода оташкесим ўрнатиш резолюцияси лойиҳасига вето қўйганига қарши аксиламллар
    АҚШнинг Хавфсизлик кенгашнинг Ғазода оташкесим ўрнатиш резолюцияси лойиҳасига вето қўйганига қарши аксиламллар

АҚШ ҳукуматининг БМТ Хафвсизлик Кенгашининг Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйганига дунё шахсиялари ва расмийлари муносабат билдиришмоқда.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши  аъзоларидан 13 та ижобий овоз олганига қарамай, АҚШ ҳукумати  бу маротаба  БМТдаги араб мамлакатлари номидан Ал-Жазоир томонидан тақдим этилган Ғазода зудлик билан оташкесим ўрнатиш таклиф қилинан резолюцияга вето қўйди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластиннинг БМТдаги вакили, Риёз Мансур,  АҚШнинг Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйшини қоралаб буни мутлақо эҳтиётсиз ва хавфли ҳаракат сифатида баҳолади. У шунингдек бу ветонинг АҚШнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши ва сионистик режимнинг Ғазога қарши жавоб қайтаришга тўсқинлик қилишга яна бир мисол эканини айтди.

Куба мамлакати президенти  Мигел Диасс Канел ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо бўлгаси бўйича резолюциясига АҚШ томонидан вето қўйилганига муносабат билдириб, Вашингтон ҳукумати Фаластиндаги тгеноцид фожиасида сиоинстик режимнинг шериги эканини таъкидлади. Саудия Арабистони ТИВ раҳбари эса Ғазодаги урушни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган ушбу резолюцияга вето қўйилишидан афсусда эканини маълум қилиб БМТ Хавсизлик кенгашининг глобал тинчлик ва хавфсизликни икки томонлама стандартларсиз сақлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ислоҳотларга эҳтиёж сезади деб эълон қилди.

Қатарнинг БМТдаги вакили, хоним Алия Аҳмад бин Сайф Ол Соний шу муносабт билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг  Жазоир томонидан Ғазода оташкесим ўрнатиш бўйича таклиф қилган резолюцияни маъқуллай олмагани ҳақида афсус билан огоҳлантирди. Хоним Ол Соний шунингдек сиоинистик режимнинг Рафаҳ билан боғлиқ таҳдидлари минтақадаги зўравонлик ва беқарорлик даражсини оширмоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ