Россия ТИВ раҳбари: Украинада АҚШ, Британия ва Франция ҳарбий зобитлари бор
(last modified Sat, 02 Mar 2024 10:21:51 GMT )
март 02, 2024 15:21 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ раҳбари: Украинада АҚШ, Британия ва Франция ҳарбий зобитлари бор
    Россия ТИВ раҳбари: Украинада АҚШ, Британия ва Франция ҳарбий зобитлари бор

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украина ҳудудида АҚШ, Британия ва Франция мамлакатларнинг ёлланма ҳарбийларидан ташқари бу мамлакатларнинг ҳарбий зобитлари ҳам борлигини айтди.

Эрон телерадиокомпанияссининг хабар қилишича,  Россия ТИВ бошлиғи Сергей Лавров   Анталияда дипломатик йиғилишда сўзлаган нутқида,  Украинадаги давлат тўнтаришидан аввал юзлаб АҚШ фуқаролари  мамлакат вазирликларида турли ўринларга эга эдилар   Украинада албатта уларни ёлланмалари борлиги айтилади. Бу мамлакатда  Франция ва Британия ҳарбий зобитлари ҳам бор ва  биз бундан хабардормиз деб эълон қилди.

Россия ТИВ бошлиғи шунингдек АҚШда бу йилги президентлик сайловлари уларнинг  АҚШ ва Россия билан алоқаларига таъсири ҳақида ҳам гапириб, Москва ҳукумати жорий йил охирида АҚШда ўктказиладиган президентлик сайловлар ортидан Вашингтон билан  икки томонлама  алоқаларида ўзгаришлар бўлишини кутмайди деб таъкидлади.

Эсатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған мезбонлигида бу мамлакатнинг Анталия шаҳрида 100 дан ортиқ давлатлан 20 дан зиёд ҳукумат раҳбарлари ва 90 дан ортиқ вазир ва 80 дан ортиқ халқаро вакиллари қатнашган " Бетарафлик даврида дипломатияни ривожлантириш" мавзусидаги  3-чи дипломатия йиғилиши - ўтказилди.