апрел 03, 2024 15:29 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг Эроннинг Дамашқдаги консулликига қарши тажовузи дунё миқёсида қораланди
    Сионистларнинг Эроннинг Дамашқдаги консулликига қарши тажовузи дунё миқёсида қораланди

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқ шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлимига уюштирган ҳужуми билан боғлиқ фавқулодда йиғилишда сионистларнинг террорчилик ҳаракатларини кескин қораланди ва бу ҳужум кўп танқидларга учради.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя  сионистик режимнинг Эрон консуллик биносига уюштирган тажовузини кескин қоралаб,  сиоинстик режимнинг ҳаракатлари қабул қилиниши мумкин эмас чункм дипломатик делегациялар ҳар  қандай шароитда дахлсизлик ва хавфсизликка эга бўлиши керак деб изоҳлади.

ХХРнинг БМТдаги вакили ўринбосари ҳам сионистик режимнинг бу жинояти Суриянинг ҳудудий яхлитлигини бузганлигига тўхталиб Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.

Швецириянинг БМТдаги вакили ҳам бу мамлакат ҳам Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик биносига сионистлар ҳужумини қоралайди чунки бундай ҳаракатлар минтақадаги кескинлик даражасини янада оширган деб таъкидлади.

Словения мамлакатининг БМТдаги элчиси ҳам сиоинстик режимнинг Эрон консуллик биносига қилган тажовузини қоралаб барча томонлар БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини жумладан 2728- рақамли резолюциясини ҳурмат қилиши шарт деб қўшимча қилди.

Жазоир мамлакатнинг БМТдаги вакили Эрон ҳукумати ва  халқига ҳамдардлик билдириб сионистик ишғолчи режими томондан халқаро мажбуриятларнинг бузилишининг бундай ҳолатлари оқлаб бўлмайди ва унга тоқат қилиш мумкин эмас деб баён этди.

Гаянанинг БМТаги элчиси ҳам сиоинстик режимнинг Дамашқдаги Эрон элчихонаси консулликк бўлимига ва уюштирган ҳужумини кескин қоралаб барча мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Мозамбик мамлакатининг БМТдаги вакили ҳам Эрон Ислом республикасининг Дамашқ шаҳридаги консуллик биносига қилинган тажовузларини қоралаб бу ҳужумни глобал хавфсизлик ва халқаро қонунларни бузиш сифатида баҳолади.

Аммо бу йиғилишда, АҚШ сиёсати йўналишида ҳаракат қилаётган Британия, Франция, Япония ва Жанубий Корея  сионистик режимнинг бу жиноятларини қоралашмади. Бу мамлакатлар фақат минтақада кескинликни кучайишидан хавотир билдиришдию холос.

Ёрлиқ