апрел 14, 2024 12:03 Asia/Tashkent

Эроннинг Исроил режимига қарши учувчисиз учоқлар ва ракета ҳужумлари хорижий мамлакатлар ОАВларида кенг ёритилди.

10 кун олдин сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон Ислом Республикасининг консуллик биносига уюштирган теракти ортидан Эронниг 7 нафар олий мартабали ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлди. Эрон ҳам бугун 14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди.

АҚШниннг “NBC News” ахборот канали Эрон Ислом Республикасининг сионистик режимга қарши ҳужумлари ҳақидаги хабарларни " Эроннинг жавоби" сарлавҳаси остида тарқатиб  Исроил режими Суриянинг Эрон элчихонасининг консуллик бўлимига ҳужум қилганидан кейин биринчи марта Эрон Исроилга қарши тўғридан- тўғри ҳужум қилди деб эълон қилди.

Ройтерз ахборот агентлиги ҳам Исроил режими армияси Эрон Исроилга ўнлаб ракеталарни отганини тасдиқлаганини ёзди.

Ал-Жазира телеканали ҳам Эрон Ислом  республикасининг Исроил режимига ҳужуми ҳақида,  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси " Ҳалол ваъда" амалиётида сионистик режимни ўнлаб дронлар ва ракеталар билан нишонга олди ва бу ҳаракат" Исроил жиноянтлари" учун жазонинг бир қисмидир деб қўшимча қилди.

Британия пойтахти-Лондон шаҳрида босиладиган " Гардиан" газетаси ҳам Эроннинг сионистик режимга қарши ҳужумлари ҳақида Исроил кенг кўалмли Эрон дронлари ҳужумлари остида қолди, гарчи  Эрон ва Исроил ўртасидаги уруш сояда йиллар давом этаётган бўлса-да,    бу Эроннинг Исроилга биринчи тўғридан-тўғри ҳужуми бўлди деб таъкидлади.

Дунё ҳукуматлари  Ғарбий Осиёдаги кескинлик кучайишидан огоҳлантиришмоқда.

Сиоинстик режимнинг Times of Israel ахборот агентлигиҳам Эрон ҳужумлари бошланиши билан бир вақтда бу режимдаги уруш шароитлари ҳақида хабар бериб, Эроннинг Исроилга учувчисиз учоқлар ва ракета  ҳужуми ортидан бутун шимол ва жанубда ҳамда Қуддусда ва Ғарбий Соҳил шимолидаги кўплаб шаҳарларда сигнал ва тревога сиреналари ва баланд товушлар янгради деб маълум қилди.

"BBC" ахборот телеканали, ҳам Эрон Ислом республикасининг сиоинстик режимга қарши жавоби ҳақидаги ҳисоботида минтақа, давламлари ва дунёнинг бошқа давлатларининг кўплаб ҳукуматлари Эроннинг келажакда нима қилишни кўриш учун нафаси рост бўлиб кузатмоқда деб хабар қилди.

Ёрлиқ