Малайзия: Ғарб ёлғон ривоятларни ишлаб чиқаришни тўхтатиши керак/1948 йилги ишғол 7 октябрга воқеасига сабаб бўлди
Куала-лумпур ҳукуматини ҳимоясиз Фаластин халқини қўллаб қувватлагани АҚШ ва Малайзия муносабатларининг кескинлашиши эҳтимолини кучайтирди.
Япониянинг "Nikki Asia" нашри Малайзия сўнгги ҳафталарда Фаластин масаласини қўллаб-қувватлашни очиқчасига оширди, бу эса АҚШ билан муносабатларини кескинлаштириши мумкин деб ҳисоблади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Куала-лумпурдаги Малайзия катта масжидини очилиш маросимида бу мамлакат Бош вазири Анвар Иброҳим Ғарб мамлакатлари билан Ғазо секторидаги уруш ҳақида " ёлғон ривоятлар" тарқатиш учун халқаро ОАВларини назорат қилишга уринишини бас қилишни сўради. У сўзларининг бошқа қисмида Ғарб давлатларига мурожаат қилиб "ислом олами демокртия инсон ҳуқуқлари ва барқарор тараққиёт маъносини ўргатишингиз керак деб таъкидлади.
Анвар Иброҳим шунингдек ишғол остидаги Фаластиндаги тартибсизликлар ҲАМОС ҳаракатининг 7-октябрдаги амалиёти туфайли тўхтаб қолмагани балки 1948-йилда Фаластиннинг ишғол қилиниши билан бошлангани ва шу кунгача давом этиб келаётганини эслатиб ўтди.
Малайзия Бош вазири Куала-лумпур ҳукумати босиб олингани сарзаминларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг Малайзияга киришига ва ҳар қандай фаоилятни амалга ошришига йўл қўймаслик мажбуриятини олади деб аниқлик киритди.