500- чи ўлим самолёти; Ғарбнинг баъзи мамлакатларга Эрон қуролларини юборилиши ҳақидаги катта ёлғонига бир назар
(last modified 2024-09-12T10:38:06+00:00 )
сентябр 12, 2024 15:38 Asia/Tashkent
  • 500- чи ўлим самолёти; Ғарбнинг баъзи мамлакатларга Эрон қуролларини юборилиши ҳақидаги катта ёлғонига бир назар
    500- чи ўлим самолёти; Ғарбнинг баъзи мамлакатларга Эрон қуролларини юборилиши ҳақидаги катта ёлғонига бир назар

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон қуроллдари ҳақида ёлғон гапиришдан мақсад Ғарбнинг Исроилни қўллаб- қувватлаётганини яширишдан ўзга нарса эмас деб айтди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъонинй  ижтимоий тармоқлардаги ўзининг шахсий  саҳифасидаги эслатмасида Ғарбий Осиёдаги  таранглик ва сионистик режим жиноятларига ишора қилди.

Пацифизм яъни тинчликсеварлик даъволарига ҳамда,  АҚШ расмийларинг Ғарбий Осиё  минтақасида кескинликнинг кучайишига оғзаки қаршилигига қарамай, АҚШ ҳукуматининг сионистик режимнингҒазо сектори ва Фаластиннинг Ғарбий соҳилдаги уруш жиноятларига қурол-яроқ билан ёрдами тўхтовсиз ва кенг кўламда давом этмоқда.  

Сионистик режим аэропортларига ҳар хил ҳалокатли қуролларни оли етаётган 500- чи АҚШ самолёти етиб келгани ҳақдаги хабарларни эълон қилиниши илан бир вақтда- ҳозиргача бу ёрдамлар миқдори 50 минг тоеннга етгани айтилмоқд ва мазлум Фаластин халқнинг сўнгги 11 ойдаг геноцид оқиьатидаги шаҳидлари сони 41 минг анфрадан ҳам ошган.

Айни пайтда инсонияга қарши жиноятлар қурбонларининг  қарйиб 70 фойизи бегуноҳ болалар ва аёллардир.

Эълон қилинган янги статистик маълумоларига биноан, сионистик режим Ғазода яшовчи ҳар бир фаластинлик устига ўртача  36 килограммдан бомба ва ракета ташлаган. Бу шафқатсизлик ва раҳмсизлик жаҳон реокрди ҳисобланади ва  инсонинят тарихидаги энг шафқатсиз режимларни жиноятлаи билан солиштирганда мисли кўрилмагандир.

Ўзларини халқаро миқёсда инсон ҳуққларини ҳимоя қилишнинг стандартига эгалиги ва халқаро конвенсия ва шартномаларни амлага ошириш тарафдори сифатида таништираётган айрим Европа ва Ғарб давлатлари айниқса АҚШ ҳукумати  ҳар хил бомба ва ҳалокатли қуролларни жўнатиб, ўтган 11 ой ичида сионистик режимнинг геноцид ва уруш жиноятларнии  кучайтиришга ёрдам беришган.

АҚШ давлати ва баъзи ғарб давлатлари томонидан қурол-яроқ юбориш ва сионистик режимнинг геноцид машинасини ва уруш жиноятларини кучайтиришга давом этиши 1948 йил геноцид конвенсиясининг халқаро ҳамжамиятнинг геноциднинг олдини олиш ва жиноятларни жазолаш бўйича  аниқ мажбуриятларга  зид эканлигига шубҳа йўқ. Шундан келиб чиққан ҳолда, давлатлар олдига геноциднинг олдини олиш, айбдорларни жазолаш ва бунинг натижасида уларнинг қуроллари геноцид содир этишда қўлланилмаслигини таъминлаш бўйича аниқ масъулият юкланган.

Эрон қуролларининг айрим давлатларга ўтказилиши ҳақидаги  ёлғон ва чалғитувчи хабарларни тарқатиш АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларининг Ғазодаги геноцид учун ноқонуний қурол-яроқ қўллаб-қувватлаш даражасини яшириш мақсадида шунчаки хунук тарғибот ва ёлғондир. 

Бундай ёлғон гаплар халқаро ҳамжамият эътиборини сионинстик режимнинг уруш жинояти ва оммавий қотиллик машинасини тўхтатиш ва бу режим тарафдорларини жавобгаликка тортиш масъулиятидан чалғитмаслиги керак.

Ёрлиқ