Мишустин: ислом дини Россия тарихий меросининг ажралмас қисмидир
Россия Бош вазири Михаил Мишустин бугун ислом дини Россия тарихий меросининг бир қисми эканлигини таъкидлади.
Россия Фелерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Россия мамлакати мусулмон уламоларининг 8-Конгресси ва 20-Халқаро мусулмонлар саммити иштирокчиларига қилган мурожаатида Россия кўп миллатли ва кўп динли давлат эканлигига тўхталиб бу мамлакатда барча одамларнинг диний эътиқодларига чексиз ҳурмат билан қаралади деб қўшимча қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Мишустин ушбу мурожжаатида ислом динини Россиянинг анаъанавий динларидан бири сифатида тилга олди.
Россия Бош вазири яна бир бор ислом дини Россия тарихий меросининг ажралмас қисмидир деб изоҳлади.
Россия Бош вазири Михаил Мишустин ҳам мазкур мурожаатида Россия мусулмон уламолари делегациясининг динлараро мулоқот ва динлар ва бу давлат ҳокимияти ўртасидаги конструктив ҳамкорликни яхшилашдаги ролини " қимматли" деб таърифлади.
Ислом дини Россиянинг иккинчи динидир. Россияда 20 миллионга яқин мусулмонлар яшайди.