Василий Небанзя : Ғарбий Осиёдаги инқирозга АҚШ сабабчидир
(last modified Sat, 18 Jan 2025 12:45:48 GMT )
Январ 18, 2025 17:45 Asia/Tashkent
  • Василий Небанзя : Ғарбий Осиёдаги инқирозга АҚШ сабабчидир
    Василий Небанзя : Ғарбий Осиёдаги инқирозга АҚШ сабабчидир

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Ғарбий Осиёда илгари ҳеч қачон кузатилмаган ҳозирги инқирозларнинг кучайиши АҚШнинг ҳалокатли сиёсати натижаси эканини таъкидлади.

Россиянинг  БМТдаги доимий вакили  Василий Небензя, Ғарбий Осиёдаги инқирозлар Вашингтоннинг сўзсиз ҳарбий ва халқаро  ёрдамига эга бўлган сионистик режимнинг мисли кўрилмаган  ҳарбий амалиётлари натижасида юзага келади деб эслатди.

АҚШнинг ҳалокатли сиёсати бутун Ғарбий Осиё минтақаси, тинч аҳоли ва тинчликпарвар кучларини қамраб олган инқирозли вазиятни яратишдан бошқа  ҳеч нарсага олиб келмади деди Небензя.

Худди шу контекстда АҚШлик сенатор Берни Сандерс ҳам баёнот бериб, Бинямин Нетаняҳу қурол жўнатиб АҚШ Ғазо секторида геноцид ва жиноятлар содир этишда иштирок этди деб таъкидлади.

АҚШнинг сиёсий ва ҳарбий ёрдами остида сионистик режим томонидан Ғазо халқи геноцид қилинганидан 15 ой ўтди ва АҚШнинг бу режимни қўллаб-қувватлаши адолат тарафдорларининг кенг кўламли норозиликларига  сабаб бўлди.