Россия ташқи ишлар вазирлиги Яманда инсоний фожеалар юз бериши ҳақида огоҳлантирди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Яманда инсоний фожеалар юз бериши ҳақида огоҳлантирди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Яманда инсоний фожеалар юз бериши ҳақида огоҳлантирди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ямандаги можароларни тугатиш учун ҳамма тарафлар ўртасида ва БМТ хавфсизлик кенгаши резолюцияларига асосан музокараларни бошлаш кераклигини таъкидлаш билан шундай маълум қилдики, айни пайтда Яман инсоний фожеаларга юзланмоқда. Шунинг учун ушбу фожеани олдини олиш лозим. Мария Захарова Ямандаги зиддиятларда тўқнашаётган тарафларни зўравонликка чек қўйишга чақирди ва уруш ҳамда қон тўкиш ҳаракатларини тўхтатишга чорлади. Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Яманнинг инфратузилмаларининг асосий қисми нобуд бўлган, одамлар эса юқумли касалликларларга учрамоқда ҳамда очарчиликка йўлиқишмоқда. Халқаро воситачиларнинг музокараларни қайтадан бошлаш учун ҳаракатлари натижасиз қолмоқда.