-
Москва Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доимий аъзоси бӯлиши тарафдоридир
март 30, 2019 09:44Россиянинг Покистондаги элчиси: Москва Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (SCO) доимий аъзоси бӯлиши тарафдоридир.
-
Бруней султонлигида зинокорлар ва бесоқолбозлар тошбўрон қилинадиган бӯлди
март 30, 2019 07:35Жорий йилнинг 3 апрелидан эътиборан Бруней султонлигида зино қилган эр ёки хотинларга, шунингдек, бир жинсли алоқага киришганларга тошбўрон жазоси жорий этилади. Ўғрининг эса қўли кесилади. Бу ҳақда NY times хабарбермоқда.
-
Америка Саъудия Арабистонига ядровий технологияларни сотиш бўйича махфий лицензия бергани фош этилди
март 28, 2019 10:02Фош этилган бир далилга кўра, Америка Саъудия режимига ядровий технологияларни сотиш бўйича олтита махфий лицензия берган.
-
Россия Идлибга қарши химиявий ҳужум қилиш учун террористларнинг режаси ҳақида огоҳлантириш берди
март 28, 2019 07:29Россиянинг БМТ-даги доимий намояндаси Суриянинг ғарбида жойлашган Идлибда "Оқ шапкалилар" номли террористик ташкилот ва "Жабҳатун-Нусра" террористик гуруҳи янги химиявий ҳужум уюштириш учун тайёргарлик кўрмоқда,-деб огоҳлантириш берди.
-
Эрдуғон: Жўлан тепаликлари устидан Исроил суверенитети ҳеч қачон қабул қилинмайди
март 27, 2019 12:53Туркия президенти сешанба куни Суриянинг Жўлан тепаликлари Исроилники деб расман тан олиши ҳақидаги Америка президентининг сайъ-ҳаракатини жиддий маҳкум этди ва Жўлан тепаликлари устидан Исроил суверенитети ҳеч қачон қабул қилинмайди,-деб айтди.
-
Толибон гуруҳи Американинг Кобулдаги элчиси изҳоротини рад этди
март 27, 2019 11:58Толибон гуруҳи Афғонистонда вақтинчалик давлатни ташкил этиш учун ушбу гуруҳ таблиғот олиб бораётгани ҳақидаги Американинг Кобулдаги элчиси изҳоротини асоссиз деб билди.
-
Ҳиндистон ва Покистон чегара кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда
март 27, 2019 08:57Покистон ва Ҳиндистон чегара кучлари Кашмир баҳсли минтақасида бир-бирларига қарата ўқ отишди.
-
Москва: Россиянинг Венесуэладаги ҳарбий ҳузури икки томонлама келишувларга асосланган
март 27, 2019 07:37Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби сешанба куни Россиянинг ҳарбий экспертлари Венесуэлада ҳузур топишлари 2001 йилда икки мамлакат имзолаган мудофаа ҳамкорликлари шартномасига асосланган,-деб айтди.
-
Венесуэланинг электро-энергияни таъминлаш системасида узилиш рўй берди
март 26, 2019 10:56Венесуэла расмийлари ушбу мамлакатнинг айрим ҳудудларида электро- энергиянинг узилишини электрни таъминлаш системаларига ҳужум қилишдан келиб чиққан,- деб эълон қилди.
-
Халқаро амнистия ташкилоти Ғарбдан Риёзга қурол-яроқ сотишни тўхтатишни талаб қилди
март 26, 2019 10:24Халқаро амнистия ташкилоти ўз изҳоротида, Ғарб мамлакатларидан Бирлашган Араб Амирликлари ва Арабистонга қурол-яроқ сотишни тўхтатишни талаб қилди.