Денгиз шўр сувини ичимлик сувига айлантирувчи мослама
(last modified Mon, 09 Jul 2018 08:12:10 GMT )
июл 09, 2018 13:12 Asia/Tashkent
  • Денгиз  шўр сувини ичимлик сувига айлантирувчи мослама

Амир Кабир Саноат университети тадқиқотчилари шўр сувни ширин сувга айлантирувчи мослама яратишди.

Ушбу мослама орқали саноатдан қолган  суюқликлардан металларни ҳам ажратиш мумкин.

Сино-пресс берган маълумотга кўра, ушбу лойиҳанинг ижрочи раҳбари Сўлмаз Вализода Эронда сув муаммоларига ишора қилиб деди:  Халқаро башоратлар асосисда маълум бўлишиича, шамсий 1400 йилда  Эронда ҳар бир киши учун ичимлик сувининг мезони бир йил давомида 1400 кубометрдан ҳам  камроққа  етади. Бу сув инқирозига етиш маъносини билдиради.

Денгизнинг шўр сувини ичимлик сувига айлантирувчи мослама сув  муаммоларини бартараф этиш учун яратилган.

Вализодага кўра, ушбу мосламани кўплаб сув манбаларида сувни турли ифлосликлардан тозалаш учун ҳам  фойдаланиш мумкин.