декабр 06, 2016 15:40 Asia/Tashkent

Рисолат, Жумҳурии Исломи ва Мардум Солори газеталари

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Ҳалабнинг турли минтақалари, айниқса ушбу вилоятнинг шарқий минтақаларида Сурия армиясининг кенг олға ҳаракат қилиши такфирий гуруҳлар ҳамда уларнинг халқаро ва минтақадаги ҳомийлари қаттиқ зарба кўришларининг сабабига айланган. Ҳозирги шароитда Америка Қўшма Штатлари Сурия, айниқса Ҳалабда такфирий ва террористик гуруҳларнинг асосий ҳомийси унвонида Ҳалабда такфирий гуруҳларнинг мағлубиятларини қоплаш  ёки ҳеч бўлмаса унинг шиддат олишини пасайтириш учун янги режа тузмоқда. Энди “Ҳалаб-Димишқ” лойиҳаси мағлубиятга юзмаюз бўлди ва улар бошқа бу лойиҳанинг мувафаққиятга эришиши учун ҳеч қандай  умидлари қолмаганида, Ҳалабнинг буш қолган ўрнини ўзларининг янги режалари билан тўлдириш учун ўз диққат-эътиборларини икки вилоят, яъни Ар-Риқа ва Эдлиб вилоятларига қаратишмоқда. Америка ва Ғарб мамлакатлари “имтиёзсиз” Суриядан чиқиб кетишни хоҳламайдилар. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, “Уммул-Маорик”, яъни “тўқнашувларнинг онаси” номи билан маълум бўлган Ҳалаб тўқнашувларида мағлубиятга юзмаюз бўлганларини яхши билишади.    

                                                                ******

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги охирги асосий ва сиёсий баҳс-мунозаралари икки масалани ўзига қамраб оладиким, бир вақтнинг ўзида ҳал этилиши лозим. Биринчиси бу Туркия фуқаролари учун виза беришни бекор қилиш ва иккинчиси эса Туркиядан Европа Иттифоқига ноқонуний муҳожирларнинг ўтиш жараёнини тўхтатишдан иборат.

Туркия иддао қилмоқдаким, Европа Иттифоқи берган ваъдасига амал қилмасдан визани бекор қилмади ва агар ўз ваъдасига қараб амал қилмаса Туркия ҳам Европа чегараларига бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг кириб боришларига тўсиқлик яратишни тўхтатади. Бошқа томондан Эрдуғон Европа Иттифоқига Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қўшилиши билан таҳдид солмоқда ёки Европа парламентининг рай беришлари ҳеч қандай қадр-қийматга эга эмас деб иддао қилмоқда. Аммо ҳеч қачон ўз таҳдидларини амалда татбиқ этолмайди. Эҳтимол Туркия Балканда ҳузур топишини мустаҳкамлаш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қўшилишни истайди. Аммо ҳеч қачон бу масалани Европа Иттифоқининг ўрнига қуёлмайди. Чунки буни Европа Иттифоқининг ҳадд-ҳудудида деб билмайди. Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши миллий бир мақсад ҳисобланади. Хорижий масалалар хусусида Эрдуғоннинг сиёсатларига назар ташласак, шундай хулосага келамизким, Эрдуғон Европа Иттифоқини шундай осонликча тарк эта этолмайди.     

                                                           ******                       

Мардум Солори газетаси шундай келтиради, Германия Шимолий Атлантика шартномаси, яъни Нато ташкилотининг асосий аъзоси ва Американинг яқин иттифоқчиси унвонида ракеталар ўрнатилган поездларни йўлга қуйиш бўйича Россиянинг режаларидан хавотирланмоқда. Янги ядровий поезд отишга тайёр бўлган олтита  қитъалараро ракеталарга эгадир. Ядровий ракеталарни ташувчи бу поезднинг ишга тушиши билан Нато ва Американинг эҳтимолий ҳужумларига қарши кўрашишда ракеталар бўйича ўз қудратини сақлаш учун  кафолат берадиган Совет Иттифоқи давридан қолган асосий бир лойиҳасига қайтиш мумкин бўлади.  Оддий бир поездда ўрнатилган ракеталар мажмўаси бир лакомативда жойлаштириладиким бошқа минглаб поездлар орасидан уни аниқлаш мумкин бўлмайди. Европа Шарқида Американинг ракеталар системасини жойлаштириш лойиҳаси ва шунингдек Россиянинг қўшнилари ёки яқин Болтика мамлакатлари ва минтақада Ғарб мамлакатлари ҳарбийларининг кенг ҳузур топишлари ушбу мамлакатнинг хавотирланишига сабаб бўлди. Қитъалараро ракеталар ҳаво, денгиз ва ер қурол-яроқларини ўзига қамраб олган учлик уруш воситаларининг бир қисмидирким, унинг мажмўаси Россиянинг ядровий муҳофазат этиш тизими саналади.