декабр 07, 2016 15:05 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 27- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 17-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 17-чи кунидир.

Бундан 285 йил муқаддам 1731 йилнинг 7 декабр куни дунё эроншинослигининг асосчиси Абрахам Гиацинт Анкетиль-Дюперрон    Франсияда  туғилди. У университетда ӯқиб юрган чоғи форс, араб ва иброний тилини ӯрганди. Кейинчалик шарқ тиллари ва маданиятини чуқурроқ ӯрганиш мақсадида Ҳиндистонга сафар қилди. У ерда ҳинд, санскрит ва паҳлавий тилларини ӯргангач,  бу мамлакатнинг адабий ёдгорликлари, жумладан "Авесто" таржимаси билан шуғуллана бошлади.

Абрахам Гиацинт Анкетиль-Дюперрон  Франсия Фанлар академиясига юбориб турган ҳисоботлари ва "Авесто" таржимаси билан олам аҳлини Эрон ва Эрон маданияти билан таништира бошлади. У Ҳиндистондан қайтганда ӯзи билан бирга 180 та қӯлёзма нодир китобларни Франсияга олиб борди.Бу нарса дунё аҳлини форс  маданияти дурдоналари билан таништириш ишида муҳим  нукта эди. Ана шундан кейин Европалик шарқшуносларнинг Эрон маданияти ва адабиётига таважжуҳи авж олди.

Абрахам Гиацинт Анкетиль-Дюперрон  хизматлари фақатгина "Авесто" таржимаси билан чекланмайди. У  "Шарқ қонунчилиги", "Тарихий татабулар", "Ҳинд географияси",  "Франсия учун  паҳлавий тили ва маданияти" каби бир қатор қимматли китобларнинг ҳам муаллифидир.

Ххххххххххххххххххххххххххххх

1889 йилнинг 7 декабр куни, яъни бундан 127 йил бурун дунёнинг ҳозирги шаклдаги илк автомобили қурилди.  Соатига 12 км тезликда ҳаракат қиладиган бу автомашинани немис олими Карл Бенц  томонидан ясалди. Бу автомашинанинг  ёнилғиси  бензин ёхуд спирт  эди. Биринчи автомобил ҳозирги автобусларнинг кичик нусхаси эди.

Карл Бенц  1929 йили оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххххххх

7 декабр куни Халқаро авиатсия кунидир.

1944 йили авиатсия бӯйича халқаро Конвенсия имзоланди. Ана шундан сӯнг ички авиатсия ташкилоти таъсис этилди. Бу ташкилотнинг умумий йиғилиши  7 декабр кунини Ички авиатсия куни дея эълон қилди ва бу қарор БМТ томонидан ҳам қӯллаб-қувватланди.

 

 

Ёрлиқ