Эрон матбуотига бир назар
Эрон, Рисолат ва Кайҳон газеталари
Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг ижро этилишига назорат қилиш ҳайатининг қарорларида бир масала ҳамма нарсадан олдин катта аҳамиятни касб этади ва бу ҳам бўлса, Эрон ҳозирги шароитда Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига қараб амал қилиши лозим ва ҳар қандай шошилинч билан амал қилишдан ўзини тийиши керак. Сенатнинг қабул қилган қарори баробарида Эроннинг қарши амалга оширадиган ҳар бир сайъ-ҳаракати келишилган келишувга бирон бир зарар етказиши мумкин эмас. Биз шуни билишимиз лозимким, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурида Америка билан бир томонда эмасмиз, балки Америкага қўшимча Европа, Хитой ва Россия мамлакатлари ҳам бор!
Бугунги йиғилишда шу нарса таъкидланиши лозимким, Эрон Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига вафодор қолади ва барча мамлакатлардан ҳам олган ўз мажбуриятларига вафодор қолишлари ва бошқа томондан Домото санкцияларини узайтиришни эса англашув битимининг руҳига хилоф деб билишларини сўрайди. Шуни билишимиз лозимким, Домото ёки Исо санкциялари келишувга келишдан кейин ҳам бир йил давомида қулланиб келинмоқда. Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг масаласи келаси 8 йил давомида якуний ҳал бўлади ва Исо қонуни ҳар қанчаки ушбу бир йил давомида ва Баржом ижро этилишидан кейин унинг ҳузури сезиларли экан, демак бундан кейин ҳам шу даражада аҳамиятга эга бўлади. Демак бу қонундан мунча ҳам хавотирланиш лозим эмас.
******
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Америка президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сешанба куни Американинг ҳарбий сиёсатларини баён этдиким, унга асосан Америка хорижий тўқнашувларда аралашишдан қул тортади ва унинг ивазига ИШИД террористик гуруҳини мағлубиятга юзмаюз этиш учун ҳаракат қилади. Трамп айтди: “Ҳозирги кунда гирифтор бўлиб қолган хорижий режимларни ағдариш учун қиладиган сайъ-ҳаракатларимизни тўхтатишимиз лозим ва унинг ивазига терроризмни мағлубиятга учратиш ва ИШИД террористик гуруҳини йўқ қилиб ташлашга ҳаракат қилишимиз лозим.” У бу изҳоротини Фит Вилда баён этди ва Америка пулларини урушларга сафрлаш ўрнига ушбу мамлакатнинг эскирган кўприклари, аэрапортлари ва хиёбонларига сарфланади деб таъкидлади. У биз камида 6 триллион долларни Ўрта Шарқда сарфладик. Ҳолбуки бизнинг йўлларимиз ҳамма жойда бўзилиб қолган, бизнинг автомобил трассаларимиз ўртадан йўқ бўлиб кетиш ҳолатида қарор олган, бизнинг тунелларимиз яхши ҳолатда эмас ва аэрапортларимиз эса учинчи жаҳон мамлакатларининг аэропортларидек ваҳшатли ҳолатда қарор олган. Биз бундан кейин ўзимиз учун сарфлашни хоҳлаймиз,-деб қўшимча қилди.
******
Кайҳон газетаси Сурия ва Ироқдан қочган террористлар Америка ва Европага келишади деб ёзади.
Америка намояндалар палатаси ички хавфсизлик комитетининг раиси Мич Мак Конал шундай айтди милодий 2017 йилда Европа ва Америка учун террористик таҳдид ўз кучида боқий қолади. Чунки террористлар Мосел ва Риққадан қочишмоқда. У шундай қўшича қилди: “Террористлар жорий йил давомида аниқроғи 11 дей ойидан бошлаб ҳозирги кунгача Ғарбнинг турли мамлакатларида, жумладан Америка, Франция ва Белгияда 62-та ҳужумни амалга оширишди ва ушбу ҳужумлар натижасида 215 нафар ҳалок бўлишди ва 732 нафар одамлар эса тан жароҳатлари олишди. ИШИД террорчи гуруҳи Сурия ва Ироқ армиясидан мағлубиятга юзмаюз бўлган ҳамда Америка ва унинг иттифоқчилари бу ўртада комилан бўзғинчилик рол уйнашди. ” Умуман ИШИД террористик гуруҳини ижод этиш лойиҳаси ислом дунёси ва муқовимат марказини буй сундириш учун Америка ва сионистларнинг ижод этган лойиҳалари эди. Аммо ушбу фитна-найранглар фитначиларнинг ўзларига қайтиб таъсир етказмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Осиёнинг ғарбидаги минтақаларнинг хавфсизлиги келаси ойлар давомида яхшиланади бунга қарши Америка ва Европанинг хавфсизлиги эса нотинч бўлиб қолади.