Нур томон йӯл-710
710-қисм.“Анкабут” муборак сураси 27-30 -ояти карималарининг шарҳи
Суҳбатимиз ибтидосида “Анкабут” муборак сураси 27--ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз.
«وَوَهَبْنَا لَهُ إِسْحَاقَ وَیَعْقُوبَ وَجَعَلْنَا فِی ذُرِّیَّتِهِ النُّبُوَّةَ وَالْکِتَابَ وَآتَیْنَاهُ أَجْرَهُ فِی الدُّنْیَا وَإِنَّهُ فِی الْآخِرَةِ لَمِنَ الصَّالِحِینَ(27)»
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Биз унга Исҳоқни ва Яқубни бахш этдик ва Пайғамбарлик ҳамда китобни унинг зурриётида бўладиган қилдик. Унга бу дунёда ажрини бердик. Албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай. (27)
Бундан олдинги ояти карималарда ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом саргузаштига қисқача тӯхталиб ӯтилган эди. Бу ояти каримада буюрилади: Иброҳим бошқаларни ҳам ҳақ динга даъват қилиш учун ӯз ӯлкасидан ҳижрат қилгач, Аллоҳ таъоло унга улкан фазилатлар ато айлади. Яъни унинг наслидан пайғамбарликка танланиб элни ҳақ йӯлга ҳидоят этадиган фарзандларни вужудга келтирди. Исҳоқ, унинг фарзанди Яъқуб, Яъқубнинг ӯғли Юсуф, шунингдек Мусо, Ҳорун ва Сулаймонлар ҳам Иброҳим алайҳиссалом наслидан эдилар.
Бу фазилатлар ҳам дунёвий ва ҳам ухровийдир. Зеро, поктийнат фарзанд дунёда иззат –эътибор келтиради, охиратда эса Илоҳий ажрга сабаб бӯлади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Солиҳ фарзанд покиза инсонларга ато қилинадиган Илоҳий муҳаббатдир.
- Аллоҳнинг дунёда ато этадиган неъматларидан бири покиза оила ва солиҳ фарзандларга эга бӯлишдир.
- Дунё ва охират, бировлар ӯйлаганидек бир-бирига қарама-қарши эмас. Ислом таълимотида дунё учун охиратни, охират учун эса дунёни тарк этиш қораланади.
Энди “Анкабут” муборак сураси 28-29-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
«وَلُوطًا إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ إِنَّکُمْ لَتَأْتُونَ الْفَاحِشَةَ مَا سَبَقَکُم بِهَا مِنْ أَحَدٍ مِّنَ الْعَالَمِینَ»(28)، «أَئِنَّکُمْ لَتَأْتُونَ الرِّجَالَ وَتَقْطَعُونَ السَّبِیلَ وَتَأْتُونَ فِی نَادِیکُمُ الْمُنکَرَ فَمَا کَانَ جَوَابَ قَوْمِهِ إِلَّا أَن قَالُوا ائْتِنَا بِعَذَابِ اللَّـهِ إِن کُنتَ مِنَ الصَّادِقِینَ((29
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Лутни (ҳам юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтган оламлардан ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қилмоқдасиз. (28) Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ва тўплантиларингизда мункир иш қилурмисиз?!»деди. Унинг қавмининг жавоби: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини келтир», дейишдан бошқа бўлмади. (29)
Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом саргузашти баён этилгач, бу ояти карималарда Аллоҳнинг яна бир пайғамбари ҳазрат Лутнинг саргузашти қисқача баён этилади. Лут ҳазрат Иброҳимнинг замондоши бӯлиб, ӯз қавми орасида унинг динини тарғиб қиларди. Аммо қавми унинг сӯзларига қулоқ солмади. Ҳатто одамларни ёмон йӯллардан қайтишга чақиргани учун пайғамбарни сургун қилиш ва ӯлдириш билан таҳдид қилишди.
Бу ояти карималарда одамизоднинг ҳатто ҳайвонлар ҳам ҳазар қиладиган бир нопок қилмишига ишора қилиниб, буюрилади: Аллоҳнинг пайғамбари Лут ҳазратлари одамларга эркакларнинг эркаклар билан жинсий алоқа қилиши жуда ёмон иш бӯлиб, натижада эркакларнинг аёлларга таважжуҳи камайиб, аҳли башар наслининг нобуд бӯлишига олиб келади. Бу қилмиш табиатнинг қонунларига ҳам хилоф бӯлиб, ҳатто ҳайвонлар ҳам бу пасткашликни ӯзларига эп кӯришмайди.
Лут қавми орасида умумий иффатга риоя қилинмай, бу пасткашликни умумий йиғинларда намойишкорона бажаришар ва бу нарсани айш-ишрат деб аташарди.
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: улар ҳазрат Лутнинг насиҳатларига қулоқ солиш ӯрнига ул ҳазратни масхаралаб дердилар: Худойингга айт, агар бизнинг бу ишларимиздан хафа бӯлиб, азобламоқчи бӯлса, шу дунёдаёқ азобини юбориб, бизни нобуд айласин.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дин пешволари фақатгина даъват билан чекланмай, жамиятдаги иллатларга қарши курашишлари керак.
- Жамиятда фисқ-фужур авж олган чоғи " энди яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш иш бермайди",-- дея умидсизланмаслик лозим.
- Аллоҳнинг пайғамбарлари одамларни ӯз жинсий ғаризаларини табиий йӯллар билан қондиришга даъват қилиб, фаҳш ва ҳамжинсбозликнинг ёйилишига қарши курашиб келганлар.
- Махфий тарзда бажарилган гуноҳлар шахсий ҳисобланади. Аммо умумий иффат пардаларини йиртиб, ошкора бажариладиган бӯлса, уни илдизи билан қӯпори ташлаш керак.
- Бугунги кунда айрим Ғарб мамлакатларида ҳимояланаётган ҳамжинсбозлик барча самовий динларда энг пасткаш одат сифатида тилга олинган. Илоҳий пайғамбарлар эса унга қарши курашишга масъул эдилар.
Энди “Анкабут” муборак сураси 30-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
قَالَ رَبِّ انصُرْنِی عَلَى الْقَوْمِ الْمُفْسِدِینَ(30)
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
У: «Эй Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг нусрат бер», деди. (Бу бузғунчи қавмга ҳеч қандай насиҳат, даъват фойда бермади. Энди, уларга қарши Аллоҳнинг Ўзи нусрат бермаса, бошқа илож йўқ эди. Аллоҳ Лут алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Фоҳишачи қавмни ҳалок қилиш учун фаришталарни юборди. Ўша фаришталарга йўл-йўлакай Иброҳимга алайҳиссалом фарзанд кўришлари ҳақидаги башорат-хушхабарни етказиш ҳам топширилган эди. Шу мақсад ила улар аввал Иброҳим алайҳиссалом ҳузурларига келдилар.) (30)
Гунаҳкор қавм Лут алайҳиссаломни ёлғончи деб айтган пайти ул ҳазрат нубувватини исботлаш учун муъжиза юборишини сӯраб Аллоҳга илтижо қилди. Қилган гуноҳи билан фахрланиб юрадиган, покдомонликни ёмон иш деб билган кимсалар фисқ-фужурни тарғиб қилиб, уни оддий ҳол сифатида жилвалантирувчи каслардир. Бундай кишилар тӯғри йӯлдан шунчалик узоқлаб кетишганки, покдомон бир киши уларга насиҳат қилмоқчи бӯлса, масхаралашга ӯтишади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ислом таълимотида ҳамжинсбозлик ер юзида фисқ-фасодни тарғиб қилиш ҳисобланади. Бу ёвуз қилмишни ошкора амалга оширадиган кишилар энг қаттиқ равишда жазоланадилар.
- Жамиятда фисқ-фасоднинг ёйилиши олдини олиш учун шафқатсиз курашиш билан бирга бу йӯлда Аллоҳдан мадад сӯраб дуо қилишимиз лозим.