декабр 10, 2016 14:45 Asia/Tashkent

Шероз университети

Эрон олий ӯқув юртлари  билан танишамиз.

Азизлар, бугунги дастуримизда Эрон ислом жумҳуриятининг иккинчи энг  муътабар  университети—Шероз университети  билан танишамиз.

Шероз университети  Эрон ислом жумҳуриятининг Форс вилояти маркази бӯлган  улкан ва машҳур Шероз шаҳрида жойлашган.  Бу тарихий шаҳарга Сосонийлар даври, эҳтимол ундан олдинроқ асос солинган.  Шероз шаҳри   ӯзининг жозибали тарихий ёдгорликлари билан ички ва хорижлик туристларни маҳлиё этган шаҳар ҳисобланади. Самикон оташкадаси, Ҳофиз Шерозий,  Хожуи Кирмоний, Саъдий Шерозий каби дунёга донг таратган шоирларнинг мақбаралари, Каримхон арки,  Жаҳоннамо ва Эрам боғлари, Солеҳий уйи, Муртоз Али қудуғи, Боғи нишот ҳаммоми, Девонхона иморати, Кулоҳфаранги иморати, Насир ал Мулк масжиди, Абунаср қасри, Оқо Бобохон мадрасаси, Хон мадрасаси, Порс музейи,  каби тарихий обидалар шероз шаҳрини тарихий шаҳар сифатида оламга машҳур айлаган масканлардир. Олам аҳли Шерозга  Шеър шаҳри сифатида ҳам махсус эҳтиром кӯрсатишади.  Форс адабиётининг  Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Авҳадий, Мароғаий ва Бобо Тоҳир каби ёрқин юлдузлари  ё Шерозда туғилган ёхуд самарали умрларининг кӯп қисмини ана шу адабпарвар шаҳарда ӯтказишган.

Шероз шаҳри жуда кӯп дилтортар табиий жозибаларга ҳам эга. Куҳмарраи Сурхий шаршараси,   Бему миллий парки, Шероз паррандалар боғи, Жушак чашмаси, Хоргон чашмаси, Ричи чашмаси, Дашти Аржан кӯли, Маҳорлу кӯли, Рукнобод,  Қарооғоч дарёси, Қалот қишлоғи, Сабзпушон тоғи, Оташкада бурилиши, Чоҳмиски бурилиши каби масканлар ана шулар жумласидандир.

 Ххххххххххххххххххх

Бу тарихий шаҳарнинг шонли ӯтмиши  ва маданиятини ӯзида акс эттирувчи  Ахамонийлар музейи,  Сосонийлар музейи ва Қожор музейи каби жуда кӯп музейлар мавжуд. Табиат ва технология музейида эса  турли жониворлар, гулу гиёҳлар ва заминшуносликка оид кӯплаб экспонатлар билан танишиш мумкин. Форс музейида Эрамиздан минглаб йил илгари сополдан ясалган ашёлар, Афифобод музейида эса  Сафавия давридан Паҳлавий давригача муомалада бӯлган қурол-яроқ намуналари намойишга қӯйилган.  Бу тарихий шаҳарда  шунингдек, Шоҳчароғ каби мазҳабий обидалар ҳам бор. Турист ва саёҳатчиларни эса барча замонавий имкониятларга эга бӯлган меҳмонхоналар кутиб турибди.

 

Хххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Ххххххххххххххххх

Тарихий ва гӯзал Шероз шаҳрининг эронлик ва хорижлик ёшларни оҳанрабодек ӯзига жалб этган энг муҳим жозибаларидан бири бу Шероз университетидир. Бу машҳур билим масканинг тамал тоши 1946 йили қӯйилган эди. Ӯшанда у шифокорлик соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган 4 йиллик билим юрти эди.

Бу тиббиёт билим юрти 1949 йили медитсина институтига айлантирилди. 1954 йили эса инженерлик ва зооветеринария институтлари бирлаштирилиб, Шероз университети  таъсис этилди. Кейинчалик эса бу университетга қишлоқ хӯжалиги ҳамда илм ва ҳунур институтлари ҳам бирлаштирилди.

Ярим асрдан ортиқ фаолият кӯрсатаётган Шероз университети бугунги кунда Эрон ислом жумҳуриятининг илмий-текшириш қутбларидан бири ҳисобланади.