Интизорлик ифори
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Аббосийларнинг золим ҳукмдорлари ривоятлар ва хабарлар орқали эшитган эдиларким, Худо Расули (с) аҳли байтларидан бир шахс дунёга келади ва бу шахс томонидан адолатсизлик ва зулм бартараф этилади. Авлоддан авлодга ӯтиб келган Расули Акрам (с)-нинг марҳамат қилган сӯзлари қўйидагича эди : "Сизларга башорат этаманки халқнинг ӯртасида ихтилофлар келиб чиққан замонда Маҳди (а) зуҳур топади ва зулм ва истибдоддан тӯла бӯлган ер юзида адолатни барқарор этади.
Замин ва осмон аҳли ундан рози бӯлишади.” Инсоният нажоткори дунёга келишининг паёми мустабид ва ёвуз ҳокимларнинг осоишталиги ва тинчлигини бӯзган эди. Улар охирзамон мавъуди Имом Ҳасан Аскарий алайҳисаломнинг фарзанди эканлигини ва у фасод ва гумроҳлик қасрларини бӯзиб мустабид ҳокимларнинг давлатини ағдариб ташлашани пайқаган эдилар.
Аббосийлар халифалари ӯз ҳукуматларининг келажаги ҳақида ташвишга тушган эдилар. Улар бу нурни учириш мақсади билан Ҳазрат Маҳди (а)-нинг отаси Имом Ҳасан Аскарий (а) уйини жиддий назорат остига олиш учун ўз жосусларини маъмур этиб тайинлашди. Улар Пайғамбар (с) -нинг башорати ва Парвардигор ваъдасини амалда татбиқ этилишига монеа яратиш учун ваъдаланган Маҳдий(а.ж)ни ӯртадан йӯқ қилиб ташлашни хоҳлардилар.
Аммо меҳрибон Аллоҳ таоло ӯз қудратини намойиш этди ва душманлар пайқамасдан дунёни Маҳди(а) вужудининг атри билан муаттар этди.
Ҳижрий -қамарий 255 йил эди. Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг аммаси Ҳакима уйда ӯтирган эдиларким Ҳазрат у кишини чақириб айтдилар: "Амма, бу оқшом шаъбон ойнинг яримидир. Бизнинг уйимизга келдингизми бу кеча шу ерга қолинг. Парвардигор бу кечада шундай бир болани дунёга келтирадиким у ер юзининг ҳужжатидир. Аммалари Ҳакима сӯради: Бу боланинг онаси ким?
Имом Аскарий (а) менинг хотиним Наржис деб жавоб бердилар. Ҳакима таажубланиб айтди: "Фидоинг бӯлай! Аммо бу қадрли аёл ҳомиладор бӯлишидан бирон бир белгисини кӯрганим йӯқ. "
Имом табассум қилиб шундай марҳамат қилдилар: "Шу сабабдан бизнинг олдимизда қолинг деб айтияпман. У ҳомиладорлигини ҳеч ким билмаган Мусо (а)-нинг онасига ӯхшайди. "
Ҳакима Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг уйига борди. Пок кароматли аёл Наржис очиқ юз билан Ҳакиманинг олдига келиб айтди: "Хӯш келибсиз менинг маликам!
Ҳакима айтди: Менинг маликам ва бизнинг хонадонимиз сенсан. Бу кеча Парвардигор икки жаҳон хурсандчилигини келтирадиган бир уғилни сенга иноят этади. "
Бу сӯзларни эшитган Наржисхоним хижолат тортиб матонат билан ӯтирди.
Ҳакима бу можаронинг давомини шундай баён этади: "Уша куни намозни ӯқиганимдан сӯнг ифтор қилиб ётдим.
Эрталаб бомдод намозини ӯқишга турдим. Кӯрдимки Наржис ҳам намоз ӯқияпти. Аммо унинг ҳомиладорлигидан ҳеч қандай хабар йӯқ эди. Намозни ӯқиганимдан сӯнг яна ётдим. Аммо бир неча муддатдан сӯнг ҳаяжонланиб ӯйғондим. Наржис ҳам бедор эди. Лекин унинг юзида бирон бир белги мушоҳада этилмасди.
Имом Аскарий (а) -нинг сӯзларига шак -шубҳа қилганимга озгина қолган эди. Аммо бирданидан Имом (а) баланд товуш билан мени чақирди ва буюрди: "Амма таажубланманг вақт яқинлашди. Қуръон ӯқиётган эдимки Наржис бирданидан изтиробга келди. Юрагим шиддат билан талпинарди. Аллоҳнинг номини тилга олиб унинг олдига келдим. Бир неча вақтдан сӯнг янги туғилган бошқа чақалоқларга хилоф тарзда покиза бир бола дунёга келди. У бир ойдек порланарди. Муборак бола дунёга келганидан кейин сажда қилди ва Аллоҳга шукроналар айтиб,унинг ягоналигига шаҳодат берди. Янги туғилган болани қӯлимга олдим. Шу вақти Имом Ҳасан Аскарий (а) шундай марҳамат қилди: "Аммажон фарзандимни олдимга олиб келинг. Мен болани унинг олдига олиб бордим.”
Фарзандининг қӯли билан дунё бӯйлаб адолат барқарор бўлиши ҳамда душманларнинг фитна- найранглари барбод бӯлишини кӯрадиган Имом Ҳасан Аскарий (а) хурсанд бӯлди ва шундай марҳамат этди: "Аллоҳ таолога шукроналар бўлсинким, Худо Расули (с)-нинг сурат ва сиратларига ўхшайдиган ўз ворисим бўладиган фарзандимни кўришимга фурсат берди.
Ҳазрат Имом Маҳдий (а) Аллоҳ таолонинг амри билан кўзлардан ғоиб бўлиб, ўзоқ муддатдан сўнг зуҳур этгайлар ва дунё аҳли ул ҳазратнинг муборак қўли билан зулм ва истибдоддан қутулгай, дунёда адолат ва тинчлик ҳоким бўлажак .