декабр 11, 2016 17:48 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ҳижрий 260 йилда Имом Аскарий (а) олти йил қисқа давр имомат қилганидан кейин 28 ёшлигида шаҳодатга етди. Бу воқеадан сӯнг Имом Ҳасан Аскарий (а) нинг фарзанди Имом Маҳди (а) имоматга эришди. Бундан сӯнг Имом Маҳди (а)  ҳаётининг янги даври бошланди.
Жуда тез вақт ичида Маҳди (а)  валодатини душманлар ва мухолифлардан махфий сақлаш учун ул ҳазратнинг кӯзлардан ғойиб бӯлиш сабабига айланди. Ғойиблик даврининг бошланишидан сӯнг Ҳазрат Маҳди (а)  билан халқнинг алоқада бӯлиш шакли  бошқача шакл билан давом этди.

Ул ҳазрат бир муддат давомида ӯзининг тӯрт нафар махсус намояндалари орқали халқ билан алоқада эди. Халқ ўз савол ва масалаларини бу шахслар орқали Имомга етказишарди ва бу шахслар орқали ӯз саволларига ҷавоб олишарди. Ғийбати суғро номи билан маълум бӯлган бу давр 69 йил давом этди. Ғийбати суғро давридан сӯнг Ҳазрат Маҳди (а)  Аллоҳ таоло амри билан олам уфуқида ёруқ бир қуёшдек дунёга ёруқлик ва хурсандчилик бағишлаш учун кӯзлардан ғоиб бӯлдилар. Ғоиб бӯлиш масаласи таърихда собиқаси кӯринмаган бир иш эди.
Дин бузургворларининг ва авлиёларининг сӯзларида бир неча маротабалар Имом Маҳди (а) нинг ғойиб бӯлишига ишора этилган эди. Ва халқ ҳам бу масала билан оз -моз ошно бӯлишган эди. Умумий қилиб айтганда ғойиб бӯлиш масаласи Пайғамбар (с)  Аҳли байтларининг сӯзларида иллоҳий бир суннат унвонида таъкидланадиким анбиёлар ӯртасида маъмул бӯлган эди.

Ривоятларга кӯра Самуд қавмининг пайғамбари Ҳазрат Солеҳ кекса ёшда бӯлганида ӯз қавмининг ӯртасидан ғойиб бӯлди. Унинг ғойиб бӯлиш даври бир неча муддат давом этди. Охири у ӯз қавмининг олдига қайтди. Аввалида уни ҳеч ким танимади. Ҳазрат Мусо (а)  ҳам бир муддат ғойиб бӯлган эди. Бу муддат давомида Бани Исроил қавми саргардонлик ва ҳайратда кун кечиришарди. Охири Мусо (а)  яна уларнинг олдига қайтди.

Бундай ғойиб бӯлишлар Ҳазрат Ильёс,  Дониёл,  Юнус,  ҳазрат Юсуф ва бошқа айрим иллоҳий пайғамбарлар ҳақида зикр этилади. Жорий бӯлган бу суннат Имом Маҳди (а)  ҳақида ҳам шакл олди. Набийи Акрамдан келтирилган  ривоятларда ҳам Имом Маҳди (а) нинг ғойиб бӯлиши масаласига ишора этилади. Пайғамбар (с)  ушбу ривоятларидан бирида шундай буюрадилар:  " Маҳди менинг фарзандларимдандир Унинг исми менинг исмимдир, кунияси эса менинг куниямдир. Унинг ғоийиблик пайти ҳайратланарлидир. Шунинг учун одамлар ҳайратга тушишади. У ташқи кўриниш ва одоб ахлоқ жиҳатидан менга ўхшайди. Кейинчалик чақмоқдек чақнаб келади ва  зулм-зўравонликка тўлган ер-юзини адлу адолат билан тўлдиради”. 
Албатта айримлар учун шундай тушунча вужудга келиши мумкинким, агар Маҳди (а)  ғойиб бӯлмаганида жамият бундай тартибсизликка юзмаюз бӯлмас эдими?

Диний муттахассисларнинг эътиқодларига кўра, ислом динининг пайғамбари бу масалада ўз рисолатининг давомида исломнинг маданий,  иқтисодий ижтимоий аҳкомлари ва асосий усулларини баён этдилар ва босқичма босқич ижро этдилар.
Ислом динининг таълимотлари шу даражада ёруқ ва умумийдирким инсонни саодатга етказиш ва бутунжаҳон буюк бир ҳукуматни ташкил этиш қудратига эгадир. Бошқа томондан инсоният тинч ва адолатли бир ҳукуматнинг жилваларини мушоҳида этиш  ва ана шундай жамиятни барпо этиш йӯлида сайъ -ҳаракат қилиши учун  Расули Акрам (с)  томонидан Мадинада олий бир ҳукумат намунаси ташкил этилди. Аммо таърихнинг гувоҳ беришича инсоният ҳалигача бутун дунё ягона ҳукуматни амалда татбиқ этиш учун тайёр эмас ва улар зару зевар ҳокимларининг фитна -найрангларига гирифтор бӯлиб қолишган.

Парвардигор ғойиб бӯлиш орқали Имом Маҳди (а) ни душманларнинг зарар етказишидан муҳофазат этди. Шунингдек шундай ирода этдиким инсонлар барча жиҳатдан унинг адолатли ҳукуматини қабул қилиш учун тайёр бӯлганларида Маҳди (а) ни зуҳур этади. Шунга эътибор қаратиш лозимки Имом Маҳди (с)  агарчи ҳозирги кунда ҳам кӯзлардан ғойиб бӯлган бӯлса ҳам,  аммо мусулмонлар шу ҳақиқатга ишонишадиким у ӯз лутфу иноятини улардан дариғ тутмайди ва халқ ул ҳазратнинг бор вужуди баракатидан баҳраманд бӯлишади. Улар яхши билишадиким Ҳазрат Маҳди (с)  ӯзларининг ғойиб бӯлган даврларида ҳам инсоннинг аҳволидан бохавар бӯлишда таьсирчан ҳузур топади ва дунё ул ҳазратнинг ҳидоят этишидан баҳраманд бӯлади.

 

Ёрлиқ