Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ваҳдат ҳафтаси
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг бугунги сонини Эрон тақвимида “Ваҳдат ҳафтаси” номланган санага бағишладик. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Пайғамбаримиз, сарвари олам ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) нинг таваллуд кунлари айёмларида қарор топганмиз. Русулуллоҳ Муҳаммад Мустафо (с) нинг таваллуд кунлари ҳақида иккита ривоят мавжуддир.
Сунний мазҳабидагиларнинг эътиқодлари бўйича, Ислом Пайғамбари 12- рабиъул аввал ойи, Оммул-фил йилида, милодий йилининг 570- йилида таваллуд топганлар. Шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг эътиқодича, ҳазрат Муҳаммад (с) ўша йилнинг 17- рабиъул аввал ойида дунёга келганлар. Пайғамбарнинг таваллуд кунларидаги бир ҳафталик тафовут Эрон Ислом Жумҳуриятига асос солган ислом оламининг буюк раҳбари имом Хумайний (р) ҳазратлари таклифлари билан «Ваҳдат ҳафтаси», яъни «мусулмонларнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳафтаси» деб, номланди.
Бир неча асрлардан буён, ислом жамияти ва ислом умматига жиддий зарар етказиб келаётган таҳдид- бу исломий фирқа ва мазҳаблар ўртасидаги айрим ихтилофлар ва ислом дини душманлари томонидан ушбу ихтилофларнинг янада кучайтирилиши эди. Шуни таъкидлаш лозимки, исломий мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлардан кўра, уларнинг ўртасидаги муштарак ва турдош жиҳатлар кўпроқдир. Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси имом Хумайний (р) ҳазратлари ушбу таҳдидларни яхши тушуниб етгандилар ва шунинг учун ҳам, ислом ҳокимиятини қуриш чоғиданоқ, мусулмонларни бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чақириб, ҳар қандай ихтилофларга якун ясашни талаб қилдилар. «Ваҳдат ҳафтаси» деб, ном қўйиш ҳам мусулмонлар ўртасида мавжуд бўлган ихтилофларга қарамай, улар баъзи тарихий ва фиқҳий таълимотларда ҳамжиҳат ҳисобланадилар. Ушбу ҳафта эълон қилганидан ўн беш йил муддат ўтмоқда ва бугун ислом дунёси ўтган йилларга қараганда, янада жиддий тарзда таҳдидларга қарши курашиш учун ваҳдат, иттифоқ ва уюшқоқликка кўпроқ эҳтиёж сезишмоқда. Ислом дини душманларининг уюштирган фитна-найранглари ўтган йилларга кўра, мураккаблашган ва ушбу мураккаблик ислом жамиятидан янада жиддийроқ ҳушёрликни талаб этади. Ғарб давлатлари томонидан уюштирилган бундай фитна-ҳийлалардан бири- бу ислом динига қарши қаратилган бадбинлик яратиш усулидир.
Ғарб давлатлари томонидан ислом динига қарши олиб борилаётган тарғиботлардан кўзланган мақсад Ғарб ўлкаларида яшайдиган аҳолини ислом динидан қўрқитишдир. Бундай тарғиботларда турли оммавий ахбарот воситалари, жумладан филм, китоб, матбуот ва интернетдан фойдаланиб, ислом дини хатари ҳақида нотўғри, янглиш ва хатарли маълумотлар тарқатмоқдалар. Шунингдек, жамоатчилик фикрига ислом дини кенгайиши, ривож топиши натижасида зудлик билан Европа ва Американи қамраб олади, деб воҳима соладилар. Улар ислом дини душманликни келтириб чиқарадиган ва ушбу диннинг инсон ҳуқуқларига қарши ва зид эканлиги каби туҳматларни тарқатиб, Ғарб аҳолисини ислом динининг ривож топиши ва кенгайишидан қўрқитишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.
Аммо ушбу хатти-ҳаракатларга хилоф равишда ҳақиқат шундан иборатки, Ғарб ўлкаларида ислом динига интилаётганларнинг сони ошмоқда. Улар ислом динини қабул қилганликларининг сабабини исломнинг юксак қадриятлари, ривожланган ва мантиқий таълимотларидир, деб айтишади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг “Ваҳдат ҳафтаси”га бағишланган янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Ислом динини қабул қилиб, янги мусулмон бўлганларнинг аксарияти Ғарбнинг ўқимишли ва зиёли табақаларидан бўладилар.
Ушбу мубин ва ошкор динга нисбатан завқланиб, кенг миқёсда мутолаа этишлари боис, ислом динини қабул қилишганлар. Мусулмон жамиятининг кўпайиши бир томондан ва бошқа томондан эса, Ғарб мамлакатлари аҳолисининг исломга юзланишлари ҳамда Европа ўлкаларининг салбий тарзда ривож топиши Ғарб давлатларининг расмий мулозимлари учун жиддий хавотирланишларни вужудга келтирмоқда. Ушбу масала Ғарб давлатлари томонидан ислом динига қарши бадбинлик ва нафрат жараёнини янада кескинлаштиришга мажбур этмоқда.
Шимолий Америкадаги исломий ташкилотнинг ижроий ишлар раиси Ловия Софи ушбу жараённинг мақсади ҳақида шундай деб изҳор этади:
«Исломга қарши бадбинлик сиёсати стратегик бир қурол ҳисобланади ва ислом динининг кенгайишига ва мусулмонларнинг обрў- эътиборига зарба бериш учун ушбу стратегик аслаҳадан фойдаланадилар.»
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Ушбу қутлуғ саналар ва “Ваҳдат ҳафтаси” барча мусулмонларга яна бир бор муборак бўлсин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.