Нур диёридан
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда Қурайш қабиласи ўз аҳд паймонларини бўзганлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ҳамда айтгандикки улар берган ўз ваъдаларига вафо қилмасдан Пайғамбар (с)-нинг душманларига ёрдам беришди. Абу Суфённинг узр сўраш учун Мадинага бориши ҳам бирон бир фойда келтирмади. Шу тартиб билан Макка мусулмонларнинг қасд олишлари остига қарор олди.
Энди ривоятимиз давомини эшиттинг!
Р) Умидворлик ва овора бўлиш кунлари олдинда эди. Қўёш ботганида Абу Суфён маккалик бир неча ёронлари билан бирга тоғ бағрининг кенг майдонига боришди. Улар у ерда ҳар томонда ёнаётган гулханларни кўришди.
Пайғамбар (с) ўз саҳобаларини Мадина шаҳри аҳолисидан қўшиб олган эдилар. Шаҳар аҳолисидан ташқари йўлда қарор олган қабила ва қишлоқларнинг аҳолиси ул ҳазратнинг қўшунига қўшилишди.
Макка томон йўл олган вақтида айрим дўст қабилаларнинг қўшилиши ҳисобига қўшуннинг сони унмингга етди.
Пайғамбар (с) буйруқи билан тоғда қуриб қолган ёғочларни териб гулхан ёндирган эдилар. Бу гулханни ёндиришдан мақсад ўз саҳобаларига ёруқлик ижод этиш ва душманларни огоҳлантириш эди. Ёнган ушбу гулханларни кўриб Абу Суфён ҳайратланиб айтди: “Бу ёнаётган гулханларни кўраяпсизларми?
Ҳамроҳларидан бири айтди: “Эҳтимол Хузоа қабиласи қасос олиш учун бу ерга келган бўлса керак.
Абу Суфён деди: Йўқ бундай эмас, Хузоа қабиласининг сони жуда оз ва бу гулханлар эса кўп кўринади. Булар Мадина эркаклари бўлишлари мумкин.
Уша қаронғуликда Абу Суфённинг сўзларини бир киши эшитиб қолди. Бу Аббос эди. Бир неча кун олдин Пайғамбар (с)-нинг амакиси Абу Суфён Маккадан чиқиб ўз жияни билан учрашган эди.
Аббос деди: Муҳаммад кўзимнинг нури ва танамнинг бир қисми эди. У Қурайшнинг ҳомийси ва Бани Ҳошимнинг қўёшидир. Агарчи маккаликлар ул ҳазратга бевафолик қилган бўлсаларда ва мен ҳам йиллар давомида уларнинг ораларида бўлсамда, аммо Аллоҳ таолога маълумки унга нисбатан кўнглимда меҳр-муҳаббат бор бўлсаям буни айтмадим.
Шунингдек ул ҳазратни Маккага келишидан хавар топишим билан ўйламасдан унинг истиқболига бордим. Жиянимнинг катта қўшунини кўрганимданоқ, Қурайшни қандай ҳодисалар кўтаётганидан ваҳимага тушдим. Ўз жойимдан туриб мусулмонлар ғазаб оловидан Маккани озод этиш учун чора тадбир кўришга сайъ-ҳаракат қилдим. Агарчи бу вазъиятни ижод этишда Қурайш қабиласи ўзи айбдор эди.
Р) Пайғамбар (с)-нинг амакиси –Аббос гулхан атрофида ўтирган эркаклардан ўзоқлашиб шошилинч билан Макка сафарини мақсад қилди, токим уларни таслим бўлиш ва муроса қилишга даъват этса. Аммо бир неча қадам ташлаганидан сўнг Абу Суфённинг ўз ёронлари билан уша гулханлар ҳақида айтаётган сўзларини эшитди.
Аббос айтди: Абу Суфён ! Бу сенмисан?
Абу Суфён айтди: Менинг исмимни тилга олган шахс сенмисан Аббос?
Аббос деди: Бу чўл-биёбонда Қурайш раҳбарини кўрганим билан унинг олдига шошилдим ва мусулмонларнинг ғазабга келганларини сўзлаб бердим. Тоғнинг баландлигида мусулмонлар қўшунларидан бир неча нафари борлиги, қўшунларининг қудрати ва Қурайшнинг бадкирдорликлари ҳақида унга айтдиб бердим. Бу хабарларни айтишим билан Абу Суфиён бирданидан ўз ғурурланишдан пасайиб эратанги кунни ўйлаб менга айтди: Энди қандай чора-тадбир кўриш ҳақида маслаҳат бергин!
Аббос деди: Уни тинч ва ром бўлишини кўриб айтдим: Агар Қурайш қабиласининг жони омонда қолишини хоҳласанг мен билан бирга мусулмонлар қароргоҳига боришинг ва Пайғамбар (с)-дан омонлик сўрашинг лозимдир.
Абу Суфиён гўёки менинг хайрхоҳлигимни қабул қилгандек ҳеч нима демади ва отга минди.
Р) Абу Суфиён болалик даврининг дўсти бўлган Аббос билан бирга мусулмонлар қароргоҳларининг турли бурчакларида ёнаётган гулханларнинг ёнидан ўтарди ва ҳеч кимнинг найзаси унга озор бермади. Мадинада шундай расм-русум ҳукмрон бўлган эдиким бир мусулмоннинг хавфсизлиги бошқаларнинг хавфсизлиги ҳисобланарди.
Р) Эртаси куни Абу Суфён Пайғамбар (с) ижозатлари билан ул ҳазратнинг олдиларига кирди. Ул ҳазрат Абу Суфиёндан сўрадилар: “Яккаву ягона Аллоҳни қабул қилиш пайти ҳам етиб келмадими?.”
Абу Суфён деди: “Жоним билан қасам ичаманки, сизга ўхшаган меҳрибон , сабр-тоқатли ва бузургвор инсонни кўрмаган эдим. Ҳақиқатни айтсам, агар бутларимиз худонинг шарики бўлганлигида, бизларга уша Бадр ва Аҳзоб ғазотларида бирон ёрдам кўрсатарди. Аммо афсўски бундай бўлмади.”