декабр 14, 2016 11:38 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг  24- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабеул аввал  ойининг  14-чиси  ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр  ойининг 14-чи кунидир.

 

Бундан 419 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1019 йил рабеул аввал ойининг 14-куни аждодлари Самарқанд шаҳридан бӯлган, хитойликлар орасида Жонг Жи Мой номи билан машҳур Муҳаммад бин Ҳаким Эроннинг Исфаҳон шаҳрида туғилди.  У 9 ёшида Хитойга кетди.

Жонг Жи Мой ӯз умрини Хитойда ислом дини ва маданиятини таблиғ қилиш ишига бахшида айлаб, бу мамлакатда кӯплаб масжидлар қурилишига эришди.  

У исломни хитой тилида ӯргангач, чинликларга араб, форс тилларини ӯргатиш ва исломни таълим беришга киришди. Унинг шогирдлари сони юзлаб нафардан ошди. Хитойда  Муҳаммад бин Ҳакимни Қуръони каримнинг улуғ муфассири деб аташади.

Ххххххххххххххххх

1805 йилнинг 14 декабр куни, яъни бундан 211 йил бурун инглиз темирчиси Жорж Бронклин томонидан тошкӯмирнинг иссиқлик энергияси  кашф этилди. Бунгача ундан қурилиш  воситаси сифатида фойдаланиларди.

Ххххххххххххххххххххххххх

1911 йилнинг 14-декабр куни, яъни бундан 105 йил илгари норвегиялик денгизчи ва қутбшунос капитан Руал Амундсен  томонидан жанубий қутб кашф қилинди.

Хххххххххххххххххххххххх

Бундан 21 йил муқаддам, 1995 йилнинг 14 декабр куни Париж  йиғилишида Босниянинг  Дейтон келишув шартномаси қабул қилинди. Бу келишув серблар томонидан мусулмонларнинг қирғинбарот қилинишига чек қӯйди. Бунгача ички низолар натижасида 250 минг мусулмон қатлиом қилинган эди.

Бу шартнома асосида Босния жумҳурияти иккига – мусулмон хорват федератсияси ва Босния серб жумҳуриятига бӯлиниб,  Босния пойтахти Сараеводаги ҳукумат томонидан бошқариладиган бӯлди. Бу шартнома асосида Боснияни уч қавмнинг намояндаси бӯлган уч нафардан иборат Президентлик кенгаши бошқаради. Шундай қилиб Дейтон келишуви Босниянинг  ҳукумат ва ҳудудий яхлитлиги учун таҳдидга айланди.