декабр 17, 2016 13:49 Asia/Tashkent

Дарҳақиқат, тежамли, меъёрида, тўғри овқатланиш соғлиқнинг асосий гаровларидан эканлигини ҳозирда турли соҳа олимлари такрор-такрор таъкидламоқдалар. Исломдаги овқатланиш одоблари бу талабларнинг барчасига жавоб берибгина қолмай, улардан устун туради ҳам.

Инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлиги унинг шахсияти шаклланишида катта таъсир етказади. Ҳар ким соғлом бӯлса, унинг умиди бор, ҳар кимнинг умиди бӯлса у барча нарсага эгадир. Инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига эришиши учун бир қатор кӯрсаткичларга таважжуҳ қилишга тӯғри келади.

Бу борада исломий ривоятларда ҳам кӯп зикр қилинган. Жумладан азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Ошқозон барча дардлар макони бӯлиб, парҳез қилиш ҳар дармон асосини ташкил этади. Ул ҳазрат шунингдек сафарга чиқишни ҳам саломатлик белгиларидан деб тарифлаганлар. Ул ҳазрат шунингдек буюрмишлар: Сафар қилинглар токим саломат бӯлинг.

Еб-ичмоқ инсон саломатлигининг энг асосий омилларидан бири эканлигини эндиликда ҳамма бир овоздан таъкидламоқда. Ислом, аввало, инсоннинг таоми ҳалол бўлишини уқдиради. Одамнинг соғлиғига зарар келтирувчи барча таомлар бизнинг динимизда ҳаром қилинган.

Дарҳақиқат, тежамли, меъёрида, тўғри овқатланиш соғлиқнинг асосий гаровларидан эканлигини ҳозирда турли соҳа олимлари такрор-такрор таъкидламоқдалар. Исломдаги овқатланиш одоблари бу талабларнинг барчасига жавоб берибгина қолмай, улардан устун туради ҳам.

Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда, унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон файласуфлар руҳий ва моддий ҳаётни худди нарвоннинг икки поясига ўхшатишади, яъни, икки тараф баравар–тенг бўлишига эътибор бермоқлик лозимлиги уқдирилади.

 Инсоннинг эътиқоди кучли, мустаҳкам бўлиши билан бирга бадани, жисми ҳам соғ, чиниққан, ҳар қандай машаққатларга дош бера оладиган бўлмоғи лозим. Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: кучли мўмин киши Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир, деганлар. Бу ҳадиси шарифдан кучли, чиниққан бўлишнинг нақадар афзаллигини тушуниб оламиз.

Инсоннинг руҳий ва нафсоний ҳолати унинг жисмоний  вазияти ва саломатлигида  муҳим рол ўйнайди.Ҳолбуки, бугунги жамиятнинг ҳаёти фикрий ва руҳий муаммолар билан тўлиб тошган. Ҳар бир киши ушбу қийин ҳолатлардан чиқиш йўлини пайидан бўлиши лозим.

Бир сўз билан айтганда, ислом соғлиқ учун зарар нимаики бўлса, уларни мусулмонлар учун буюрган. Ислом таълимотларида бир ажойиб қоида бор–нима билан вожиб жорий бўлса, ўша нарса ҳам вожибдир.

Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Исломда сиҳат-саломатлик, тани соғлиқ Аллоҳ таоло бандаларига берган энг улкан неъматлардан бири ҳисобланади.

Пайғамбаримиз (с) қу­йидагиларни айтадилар:

«Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч-омон бўлса ва ҳузурида егани ризқи бўлса, гўёки дунёни қўлига киритибди».

Инсон учун дунёнинг қўлга киритиш йўлида зарур бўладиган шартлардан энг аввалгиси саломатлик деб эълон қилинишининг ўзи Исломда кишиларнинг саломатлигига қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Чунки ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган тинч-омонлик ва еб-ичгулик неъматлари бўлса ҳам соғлиқ неъмати бўлмаса кишига татимайди. Баъзи вақтларда инсон бутун бойлигини сарфлаб бўлса ҳам тани сиҳатликни топа олмайди.

Аллоҳ таоло Ўз бандасига берган неъматлар ичида энг аҳамиятлиларидан бири бўлгани учун ҳам соғлиқ неъмати ҳақида охиратда биринчи бўлиб сўралади. Шундоқ экан, банда бу нарсанинг қадрига етмоғи лозим.

 Ундоқ неъматни берган зотга шукр қилмоқ керак. Неъматнинг шукри эса, уни берувчи зотга мақтов сўзлари айтиш ва неъматни неъмат берувчини рози қиладиган йўлда сарфлаш билан бўлади.