декабр 19, 2016 12:17 Asia/Tashkent

Бундан 78 йил бурун, яъни 1938 йилнинг 18 декабр куни Германиялик химик олим Отто Ҳан томонидан атом заррачалари парчалангач, атом асри бошланди.

Азизлар, тарихнинг ӯчмас саҳифалари дастурини бугун мен Рахшона  эътиборингизга ҳавола этаман.

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 28 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 18-чи кунидир.

Бундан 1437 йил муқаддам ҳижрий-қамарий биринчи йил рабеул аввал ойининг 18-куни Масжидул Ҳаромдан кейинги дунёнинг энг муҳим масжиди Масжидуннабининг қурилиши бошланди.

Расули акрам (с) Мадина шаҳрига ҳижрат қилгач зудлик билан масжид қуриш учун кӯрсатма бериб, ӯзлари шахсан бу ишда қатнашдилар. Масжиднинг деворлари тош ва ғиштдан кӯтарилиб, усти ёғоч билан ёпилди. Масжид ёнида Пайғамбар (с) ва айрим саҳобалар учун хоналар барпо этилди. Исломнинг азиз пайғамбари масжиддан фақат ибодат қилиш учунгина эмас, балки адолат маҳкамаси, кенгаш йиғилишларини ӯтказиш жойи, урушиш сирларини ӯрганиш маскани, мусулмонларнинг турли мавзудаги масалаларини ҳал қилиш жойи  сифатида ҳам фойдаланишарди. Шу сабабли бу масжид мусулмонлар ҳаётида жуда муҳим мавқеъга эга эди.

Масжидуннаби бугунги кунда ислом оламининг энг замонавий имкониятлар асосида қурилган муқаддас масканларидан биридир. Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб мусулмонлар масжид ва унинг ичида жойлашган Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо (с) муборак марқадларини зиёрат қилиш учун Мадинага боришади.

1902 йилнинг 18 декабр куни, яъни бундан 114 йил олдин  италиялик тадқиқотчи олим Маркони  томонидан дунёда биринчи радио маркази  бунёд этилди. Шундай қилиб икки қитъа—Европа ва Америка ӯртасида шошилинч хабарлашиш имконияти пайдо бӯлди.У пайтлари радиодан ниманидир ӯрганиш, ёхуд мазмунли ҳордиқ чиқариш воситаси сифатида эмас, балки алоқа воситаси сифатида фойдаланишарди.

Бундан 78 йил бурун, яъни 1938 йилнинг 18 декабр куни Германиялик химик олим  Отто Ҳан  томонидан атом заррачалари парчалангач, атом асри бошланди.

Отто Ҳан  1879 йили Франкфурт шаҳрида дунёга келди. У химия фанлари доктори илмий даражасини эгаллагунча ӯз таҳсилотини давом эттириб, сӯнгра физика соҳасида тадқиқот ишлари олиб бориш билан шуғулланди.

Отто Ҳан  уран атомини парчалашга эришди. Натижада улкан энергия вужудга келди. Бу энергия кейинчалик реакторлар ва атом бомбаларида фойдаланиладиган бӯлди.

 Мислсиз тадқиқотчи олим Отто Ҳан  1944 йили химиябӯйича халқаро Нобел мукофотининг лауреати бӯлди. У 1968 йили вафот этди.

Қадрли тингловчилар, “Тарихнинг ӯчмас саҳифалари” дастурига ажратилган вақт ниҳоясига етди. Радио тӯлқинларидан узоқлашманг. Дастурларимиз давом этади.