декабр 20, 2016 14:45 Asia/Tashkent

Кишининг оила аъзоларидан сўнг энг кўп дуч келадиган, мулоқот қиладиганлари қўшниларидир. Кишининг ўзгаларга муносабати қўшниларга муносабати орқали шаклланади. Қўшниларни ҳурматлашни ва уларга яхшилик қилишни ўрганган, ёмонликни раво кўрмаган киши бошқаларни ҳам ҳурматлайди, ҳеч кимга ёмонлик қилмайди. Шунинг учун фарзандларимизга доимо қўшниларга яхшилик қилиш, уларга азият етказишдан сақланиш, қўшничилик одоблари ҳақида насиҳатлар қилишимиз зарурки, токи улар комил фарзандлар бўлиб етишсинлар

 

Ислом дини комил бир дастурамал сифатида инсонинг дунё ва охиратда хушбахт бӯлиши учун хизмат қилади. Шунингдек исломмий таълимотларда инсоннинг шахсий, ижтимоий, жисмоний ва руҳий жиҳатлари ҳам кӯриб чиқилган.  Аллоҳ таоло Қуръони карим қатор оятларида мусулмонларнинг исломий ҳуқуқларини ҳимоялаб келтирган. Жумладан Нисо муборак сураси 36 ояти каримада бу борада ӯқиймиз:

 Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар.

Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас. (Оилавий-ижтимоий масалалар, мол-мулк ҳақида, бировларга яхшилик қилиш ҳақида баҳс этувчи оят ва жумлалар ичида ибодат ва ширк келтирмаслик ҳақидаги ушбу жумланинг келиши бежиз эмас. Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик–тавҳиддир. Бандалар учун Аллоҳнинг тавҳиди асосий ақидадир. Тавҳид ҳар бир инсондан талаб этилади. У Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққидир. Оятда тавҳидга амр этилганидан сўнг, бир неча тоифа кишиларга яхшилик қилишга буюриляпти.)

Ислом дини шундай мукаммал бир динки инсонлар орасидаги муносабатларга махсус аҳамият берган. Шунингдек ислом дини нуқтаи назардан одамлар бир-бирлари тӯғрисида ҳақ-ҳуқуқ ва вазифалари ҳам бӯлиб, унга қараб амал қилишга тӯғри келади. Қӯшничилик муносабатлари ва қӯшнилар ҳам ислом дини таълимотларида муҳим ӯринни эгаллаган.

Инсоннинг ижтимоий ҳаётида қӯшни қариндошдан ҳам муҳим ӯрин эгаллайди. Чунки киши зарур бӯлиб қолган ҳолда унинг қариндошлари ёнида бӯлмасликлари мукин. Аммо қӯшнилар ҳама вақт яқин ва одамнинг яхши-ёмон кунига шерик бӯлади.  

Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) қӯшнилар билан бӯлган муносабатни киши ҳаётининг саодатига сабаб бӯлиши мумкин эканлигига такидлаганлар. Ул ҳазрат ёронларидан бири сӯрабдилар: Уй олмоқчиман. Қайси маҳалладан олай? Ҳазрат пайғамбар (с) жавоб бердилар: Аввал қӯшнингни билиб ол, сӯнг уй ол.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Бир киши ҳазрат Расули акрам (с) ҳузурига бориб дебди: Бир аёлни танийман. У ман этилган кунлардан ташқари ҳама вақт рӯзадор. Кечаларни ҳам намоз ва ибодат билан ӯтказади. Аммо қӯшнини билан муносабати яхши эмас. Тили билан қӯшнисига озор етказади. Ҳазрат буюрдилар: Бу аёлнинг рӯза, намоз ва ибодталари фойдасиз. У жаҳаннам аҳлидандир.

Кишининг оила аъзоларидан сўнг энг кўп дуч келадиган, мулоқот қиладиганлари қўшниларидир. Кишининг ўзгаларга муносабати қўшниларга муносабати орқали шаклланади. Қўшниларни ҳурматлашни ва уларга яхшилик қилишни ўрганган, ёмонликни раво кўрмаган киши бошқаларни ҳам ҳурматлайди, ҳеч кимга ёмонлик қилмайди. Шунинг учун фарзандларимизга доимо қўшниларга яхшилик қилиш, уларга азият етказишдан сақланиш, қўшничилик одоблари ҳақида насиҳатлар қилишимиз зарурки, токи улар комил фарзандлар бўлиб етишсинлар.

Қўшничиликнинг ӯзларига хос одоблари бӯлиб, ҳар бир мусулмон уларни риоят этиши лозим. Қўшни ёрдам сўраса, ёрдам бериш, қарз сўраса қарз бериш, бемор бўлса ҳолини сўраш, қўшнига бирор яхшилик етса табриклаш, бирор мусибат етса, таъзия билдириш лозим.

Юқоридаги ҳадислардан кишининг яхши амаллари мақбул бўлишида, жаннатий бўлишидек орзуси амалга ошишида яхши қўшничиликнинг аҳамияти беқиёс эканлиги, қўшниларини норози қилган ҳолда Аллоҳ таолонинг розилигини топиш мумкин эмаслиги тушунилади.