Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 1 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 21-чи кунидир
Бундан 641 йил муқаддам, 1375 йилнинг 21 декабр куни италиялик машҳур ёзувчи Жованни Бокаччо оламдан ӯтди.
Ёзувчи 1313 йили дунёга келиб, бошланғич таълимни Флоренсия шаҳрида олди. Унга "Декамерон" асари чексиз шуҳрат келтирди. Флоренсия вабога комида қолгач, бир гуруҳ ёшлар шаҳар атрофидаги тепаликларга қочиб кетишади ва ӯн кун давомида ӯзаро эртак ва латифалар айтиб, кӯнгилхушлик қилишади. "Декамерон"да ана шу ӯн кунлик кӯнгилхушлик лавҳалари тасвирланган.
Шунингдек 15 жилддан иборат "Ширк даври худоларининг таржимаи ҳоли", «Тезеида», «Фьяметта» каби асарлар ҳам Жованни Бокаччо қаламига мансубдир.
Ёзувчи 1375 йили 62 ёшида оламдан ӯтди.
Хххххххххххххххххххххххх
Бундан 195 йил бурун , яъни ҳижрий-қамарий 1243 йил рабеул аввал ойининг 21-куни Эрон ва Россиянинг иккинчи уруши жараёнида Ереван шаҳри Россия тасарруфига киритилди. Фатҳалихон қожор даврида Россия билан тузилган шармандали "Туркманчой" шартномаси асосида Шимолий Озарбайжон ва Кавказнинг кӯп қисми Россияга ӯтказилди.
Ххххххххххххххххххх
1824 йилнинг 21 декабр куни, яъни бундан 192 йил олдин инглиз жарроҳи, тупроқшунос ва тарихчиси Жеймс Паркинсон 69 ёшида вафот этди.
У табобат илмини отасидан ӯрганди. Кейинчалик апендекснинг ӯлимга сабаб бӯлиши мумкинлиги ҳақида 1812 йилда илк мақолалар чоп қилдирди. 1817 йили эса қалтираб турадиган фалаж хасталиги ҳақида қуйидагиларни ёзганди: "Бу хасталик нервлар тортишувига тегишли". Кейинчалик бу хасталик олимнинг номи билан "Паркинсон" хасталиги деб юритила бошлади.
Қийналиб ҳаракат қилиш, ҳордиқ пайти баданнинг қалтираши, узвларнинг қуриб бориши ва юрганда мувозанатни сақлай олмаслик бу хасталикнинг белгилари ҳисобланади.