декабр 22, 2016 12:10 Asia/Tashkent

Шероз университети--2

Азизлар, бугунги дастуримизда Эрон ислом жумҳуриятининг иккинчи энг  муътабар таянч университети—Шероз университети  билан танишишни давом эттирамиз.

Ӯтган дастуримизда қайд қилинганидек, Шероз университети  Эрон ислом жумҳуриятининг Форс вилояти маркази бӯлган  улкан ва машҳур Шероз шаҳрида жойлашган.  Бу тарихий шаҳарга Сосонийлар даври, эҳтимол ундан олдинроқ асос солинган.  Шероз шаҳри   ӯзининг жозибали тарихий ёдгорликлари билан ички ва хорижлик туристларни маҳлиё этган шаҳар ҳисобланади . Олам аҳли Шерозга  шеър шаҳри сифатида ҳам махсус эҳтиром кӯрсатишади.  Форс адабиётининг  Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Авҳадий, Мароғаий ва Бобо Тоҳир каби ёрқин юлдузлари  ё Шерозда туғилган ёхуд самарали умрларининг кӯп қисмини ана шу адабпарвар шаҳарда ӯтказишган.

Бу тарихий шаҳарнинг шонли ӯтмиши  ва маданиятини ӯзида акс эттирувчи  Ахамонийлар музейи,  Сосонийлар музейи ва Қожор музейи каби жуда кӯп музейлар мавжуд. Табиат ва технология музейида эса  турли жониворлар, гулу гиёҳлар ва заминшуносликка оид кӯплаб экспонатлар билан танишиш мумкин. Форс музейида Эрамиздан минглаб йил илгари сополдан ясалган ашёлар, Афифобод музейида эса  Сафавия давридан Паҳлавий давригача муомалада бӯлган қурол-яроқ намуналари намойишга қӯйилган.  Турист ва саёҳатчиларни эса барча замонавий имкониятларга эга бӯлган меҳмонхоналар кутиб турибди.

Тарихий ва гӯзал Шероз шаҳрининг эронлик ва хорижлик ёшларни оҳанрабодек ӯзига жалб этган энг муҳим жозибаларидан бири бу Шероз университетидир. Бу машҳур билим масканинг тамал тоши 1946 йили қӯйилган эди. Ярим асрдан ортиқ фаолият кӯрсатаётган Шероз университети бугунги кунда Эрон ислом жумҳуриятининг илмий-текшириш қутбларидан бири ҳисобланади.

Хххххххххххххххххх

Бу таянч университетда бакалавр илмий даражасидаги 80та мутахассислик,  магистрлик илмий даражаси бӯйича 183 мутахассислик, докторлик илмий даражаси бӯйича 102 мутахасислик бӯйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бугунги кунда Шероз университети 16 та институт ва битта олий таълим марказига эга бӯлиб, яна бир неча институтларни унга қӯшиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди.  Бу улкан университет таянч университет сифатида Ҳурмузгон, Ёсуж, Бушаҳр, Шероз саноат университети, Козурон олий таълим маркази,  Дороб қишлоқ хӯжалиги ва табиий захиралар  олий таълим маркази каби таълим масканларини таъсис этиб, оёққа турғозди. Ҳозир бу олий таълим марказларининг ӯзлари мустақил равишда фаолият кӯрсатмоқдалар.  Шунингдек, Шероз университети Форс вилоятидаги 166 та университет ва олий таълим муассасини назорат қилиб туради.

Шероз университетининг  таниқли устодлари сифатида  Носир Эронпур, Афсона Сафавий, Арслон Қаҳрамоний, Ҳабиб Фирузободий ва Муҳаммад Намозийларни тилга олиш мумкин.

Хххххххххххххххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Ххххххххххххххххх

Шероз университетида бугунги кунда Ливан, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Яман ва  Фаластинлик 150 нафар ёшлар таҳсил олмоқда.  Улар бу машҳур илм марказида асосан, нефт муҳандислиги, қишлоқ хӯжалиги, иқтисодиёт, жамиятшунослик, форс тили ва адабиёти каби касбларни ӯрганмоқдалар.

Ана шундай хорижлик талабалардан бири Гулобшоҳ Амонийдир.  Кобул университтининг ӯқитувчиси бӯлган афғонистонлик бу йигит дорторлик илмий даражасини эгаллаш учун ӯқишини давом эттирмоқда. Гулоб ӯқиш учун Эронни танлаганига қатор далиллар келтиради: икки мамлакатнинг маданият, дин, тарих ва расм-русум бӯйича муштараклиги шулар жумласидандир. У Шероз университетининг имкониятларини, айниқса ёлғиз яшайдиган ва оилалик талабаларни жуда яхши шароитларга эга бӯлган ётоғхоналар билан таъминлашини олий даражада дея баҳолайди. Унинг фикрича, Шероз университети жуда улкан илмий ва тажрибавий потенсиалга эга.

 

 

Ёрлиқ