июл 28, 2016 09:32 Asia/Tashkent

Эрондаги биринчи олий билим юрти

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Олдин ҳам хабар берганимиздек, радиомизнинг олдинги сайти uzbek.irib.ir нинг фаолияти  бир ҳафтадан кейин тўхтатилади. Унинг ўрнида янги сайтимиз “ParsToday.com” икки  ҳафта олдин ўз фаолиятини бошлаган. Бундан кейин сиз ушбу сайтимиздан фойдалинишингиз мумкин.  “ParsToday”  Эроннинг  ахборот сайтларидан бири бўлиб, 70 йилдан ортиқроқ вақтдан бери Эрон телерадиокомпаниясининг  ташқи бўлими ( IRIB Woldservice)да  фаолият кўрсатиб келмоқда. 2016 йилнинг январ ойидан бошлаб ушбу сайт  янгича услубда  онлайн орқали муҳим  хабар ва воқеаларни  дунёнинг  30 тилида   ёритиб бормоқда.

ParsToday”   медиа хизмати ўзининг фаолиятларини сайт, радио, фриконс  тўлқинлари, интернет, мобил ва ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширмоқда. Ушбу сайтда бериладиган  дастур ва хабарлар   олмон, рус, инглис , француз,тожик,  арман, ҳинд, банғола, пашту, ҳоса, иброний, албания, португал, испан, ўзбек, турк, япон, қозоқ, италян  ва  бошқа тилларда мухлисларга  тақдим этилади.

Ўрта Шарқ минтақасидаги сиёсий ўзгаришлар ҳамда мазкур минтақада  тинч ва тараққий этаётган мамлакат сифатида Эроннинг  тутган роли  ва аҳамияти “ParsToday”   сайтининг  таъсирини янада оширган.

ParsToday” сайтининг  Ўзбек хизмати сиёсий, маданий ва диний хабар ва мақолаларни  радио ва ижтимоий тармоқлар орқали  ёритиб, дунё ОАВда айтилмаган сўзларни баён этишни мақсад қилган.

ParsToday” сайтининг  Ўзбек хизмати материалларини миллионлаб ўзбек тилини биладиган ўқувчи ва муштарийлар  кузатиб боришади.

Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун биз билан боғланинг.

Эслатиб ўтамиз, сайтимиз ParsToday.comга ўзгарди

Янги  веб-сайтимизни кузатиб боринг!

Шамсий 1395 йилдан кейин   Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизмати бўлимидаги дастуримизда  ўрин олган янги эшиттиришларимиздан   бири “ Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги суҳбатлардан иборат.

Ушбу эшиттиришнинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, унинг бошловчиси ва таржимони мен Куҳёр Аршадниёман.

Эрон тамаддуни тарихини  кўздан кечирсангиз, илм ва фанларга қўшган  эронликларнинг салмоқли ҳиссаларини яққол сезасиз.Эрон юртида  на фақат жангчилар ва оламни фатҳ этувчилар, балки буюк мутафаккир ва донишмандлар ҳам етишиб чиққан ҳамда узоқ муддатлар давомида  улар дунёнинг  ўзларининг  тафаккур ва илмлари таъсири остида қолдиришган. Мазкур юртнинг тарихидан  маълумки, Эронда йирик ва  қудратли давлатлар ташкил этилиши билан маданият, илм ва адабиётга катта эътибор қаратиларди ва таълим бериш муассасалари шаклланарди. Айрим тарихий манбаларга кўра, “Жунди Шопур”  дунёнинг энг қадимий олий ўқув юрти  ҳисобланади. Мазкур марказ дунёнинг энг қадимий  ва муҳим таълим ва тадқиқот муассасаларидан эди. Унда кўплаб донишмандлар ва шифокорлар таълим бериш ва даволаш  ишлари билан шуғулланишган. Шу сабабдан Эронни жаҳон илмларини ривожланитиришда пешқадам бўлган юртлардан бири ҳисоблашади.

Биз “Эрондаги олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги эшитиришлар орқали мазкур мамлакатда илмий марказлар ва университетларнинг ташкил этилишининг тарихи ҳамда уларнинг   қандай кенгайиб  боргани ва бугунги кунда Эрондаги таълим тизими  тўғрисидаги маълумотлар  билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимиз давомида Эрондаги  энг асосий ва йирик университетлар ва унда таҳсил олаётган хорижий талабалар ҳақида ҳам маълумот берамиз.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда

"Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг янги интернет сайти  ParsToday.com ва  электрон манзилимиз [email protected], ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Ҳозир эса    тингловчиларимиздан бири Эргаш Суюновнинг  қилган суҳбатини биргаликда эшитамиз.

Азиз тингловчимиз Эргаш Суюновнинг   суҳбати эди.

Эшиттиришимиз давом этади.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.