июл 28, 2016 16:13 Asia/Tashkent

Ёруқлик сари дунё

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда Қуръони каримнинг нуқтаи назаридан  дунё келажаки ҳақида  сўз юритамиз. Сўҳбатимизни поёнигача биз билан бирга бўласиз деган  умиддамиз!

Қуръон нуқтаи назаридан келажак ҳақида сӯз юритиш мушкул масала саналади. Парвардигорнинг жовидон китоби бӯлмиш Қуръони карим келажакни диққат -эътибор ва нафислик  билан тасвир этади.
Қуръонни таҳлил этувчи шахс оддий бир чуқур қараш билан инсониятнинг талаб даражасидаги келажакини Қуръондан топади. На фақат Қуръон балки самовий китоблар келажакни инсон учун тасвирлаб  беради ва парҳезкорликка эришиш учун инсон билиши лозим бӯлган барча нарсани баён этади.Юқорида зикр этилган масалаларнинг бири бу Қуръоннинг учдан бир қисмини ӯзига қамраб олган қиёмат,  охират ва ниҳоят инсон ҳаёти масаласи ҳисобланадиким комил тарзда келажакка тегишлидир. Аммо инсоннинг ушбу дунёсига тегишли бӯлган келажак ҳақида сӯҳбатлашишни афзал кӯрдик.

Қуръони карим инсониятнинг келажаки ҳақида турли оятларда сӯз юритади. Аллоҳ таоло Нур муборак сурасининг 55 -чи ояти каримасида шундай буюради: "Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. "

Аллоҳ таоло солеҳ амал ва имонга эга бӯлган мусулмонларнинг бир гуруҳига келажак учун учта ваъда беради:
Биринчиси,  бутун жаҳонда ҳукуматга эга бӯлиш.
Иккинчиси,  ҳама жойда илдизли ва асосий шаклда ҳақ динини тарқатиш.
Учинчиси,  нотинчлик, ваҳшат ва қурқишнинг барча сабабларини ӯртадан йӯқ қилиш.
Аллоҳ таоло келажакни солеҳ амалларни амалда оширувчи шахсларники деб билади ва шундай ваъда берадиким агар улар солеҳ амал ва имонга устувор турсалар, шундай кун етиб келадиким охири худонинг эркинлигини қабул қилишади ва ӯзларида булган бор куч -қудрат билан халқни иллоҳий фармонларга тоат -ибодат этиш учун даъват этишади.

Ҳамда ҳама жойда холис тавҳидни кенгайтириб ӯз мақсадларини амалда ижро этишади. Бу оят ва бунга ӯхшаш оятлардан шундай хулоса чиқадиким инсоният келажакида энг муҳим масала бу ҳукумат қилиш ва раҳбарлик масаласи саналади. Берилган ушбу ваъда бу сифатларга эга бӯлган барча мусулмонларни ӯзига қамраб олади ва ӯзига хос вақт ва замонга тегишли эмас. Хулоса қилиб айтганда мусулмонлар ӯртасида солеҳ амал ва имоннинг пойдивори мустаҳкам бӯладиган замон ва асрда улар нуфузли ва иқтидорли ҳукуматга эга бӯлишади.  Бу ҳукуматнинг намунаси Пайғамбар (с) нинг асрида амалда татбиқ этилди. Аммо бугунги  инсоният бундай ҳукуматга катта эҳтиёж сезмоқдаким аллоҳ ваъдаларини амалда татбиқ этилиши муқарар бӯлиши ва иллоҳий ваъдаларга аҳамият қаратиш билан бу келажак учун режа тузиш лозим.

Инсоният ҳаётининг муҳим масаласи бу келажакда уни раҳбарлик қилиш масаласидир. Инсон кимнинг

орқасидан боришини ва кимга пайравлик қилишини

билиши лозим. Бир йӯлни аниқламасдан келажакка қараш ва раҳбарсиз бир йӯлни кезиб утиши мумкин эмас. Агар инсон ӯзининг раҳбари билан ӯз муносибатини аниқламаса ёруқ келажакка ҳеч қачон эришаолмайди. Агар инсоният қайсарлик ва эътиборсизлик  қилмаганида  ва таърих давомида фақат ақлни топиш пайида бӯлганида ва худо юборган пайғамбарларнинг раҳбарлигини қабул қилганида бугун дунёнинг вазъияти бундай қароғунликда қолмасди.

Ёрлиқ