Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил дай ойининг 6-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиъул аввал ойининг 26-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 26 декабрь
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил дай ойининг 6-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиъул аввал ойининг 26-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 26 декабрь.
Бундан 1094 йил олдин, ҳижрий- қамарий 344 йилнинг 6-рабиъул-аввал ойида етук мусулмон муҳаддис Ибн Саммок Бағдодда оламдан ўтади. Унинг туғилган вақти, жойи ва ҳаётининг жузъиётлари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Шуниси маълумки, у Бағдодда яшаган ва кўплаб етук шайхлардан илм ўрганган. У, шунингдек, ўзининг мактабида йирик олимларни камолотга етказган. Шулардан бири Ҳоким Нишобурийдир. Ибн Саммок ёзган машҳур китобларидан бири “Ал-Амоли” китобидир. У Ислом азиз пайғамбари (с) Аҳли байтларининг фазилатлари борасида ҳам асарлар ёзган.
Бундан 123 йил олдин, милодий 1893 йилнинг 26 декабрида коммунистик Хитойнинг асосчиси ва раҳбари Мао Тсе –тунг таваллуд топган. У деҳқонларни ҳимоя этган ҳолда коммунистик ҳаракатни таъкидларди. Шу сабабдан у қишлоқларда кўп тарафдорларга эга бўлади. Мао 1934 йилда давлат кучларига қарши Хитой жанубидан унинг шимолига пиёда ҳаракат қилаётган юз минг нафар коммунистик партия аъзоларига раҳбарлик қилади.Бир йил давом этган ушбу ҳаракат давомида 60 минг киши жонларини қўлдан беришади. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин коммунистлар Мао раҳбарлигида Ғарбнинг ҳимояси ва Чиён Кой Чак қўмондонлиги остида бўлган миллатчиларни мағлубиятга учратадилар ва 1949 йилда Хитой Халқ Республикаси таъсис этилганини эълон қиладилар. Мао ушбу ҳукуматнинг фаолияти давомида Хитойда қудратли бўлган марказий ҳукуматни ташкил этишга эришади. Албатта, Маонинг коммунизмга оид ақидалари Маркс ва Ленин назарияларидан фарқ қиларди ва маонизм номи билан машҳурдир. Мао 1976 йилда оламдан ўтган.
Бугунги кундан 12 йил олдин, яъни милодий 2004 йилнинг 26 декабрида Ҳинд океанида юзага келган 9 балли кучли зилзила йирик сунамини вужудга келтиради. Ушбу сунами таъсирида азим тўлқинлар тез суръатлар билан Ҳинд океани соҳилида жойлашган мамлакатларни босиб кетади ва катта вайроналикларни вужудга келтиради. Зилзиланинг маркази Осиёнинг жануби-шарқида бўлгани боис мазкур минтақадаги Индонезия, Шри-Ланка, Малайзия, Таиланд ва Ҳиндистон ҳам катта зарарлар кўради. Ушбу даҳшатли фожиа натижасида 220 минг киши қурбон ва икки миллион киши яшаш жойларидан маҳрум бўлишади ҳамда миллиард долларлар маблағ миқдорида зарарлар етказилади. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари зарар кўрган юртларга ёрдам кўрсатишади. Ушбу хатарли ҳодиса дунё мамлакатлари масъулларини табиий офатларга жиддий ёндашишларга ундади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.