декабр 29, 2016 10:45 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 9-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-аввал ойнинг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 29-чи кунидир.

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  дей ойининг 9-чиси

Ҳижрий-қамарий 1438-чи  рабиул-аввал ойнинг  29-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  декабр ойининг 29-чи кунидир.

Бундан 107  йил олдин, ҳижрий-қамарий 1331 йил робеъул аввал ойининг йигирма тўққизинчи кунида эронлик шоир ва хаттот Мирсайид Муҳаммад Бақо оламдан ўтди. Мирсайид Муҳаммад Бақо ҳижрий-қамарий 14-асрнинг таниқли шоирлари ва хаттотларидан биридир. У ҳижрий-қамарий 1257 йил зилҳижжа ойида дунёга келган ва маънавий камолотга етганидан сўнг шеър ва хаттотлик санъатида ўз истеъдодини ошкор этди. Мирсайид Муҳаммад Бақо тахаллуси билан шеър ёзиб, хаттотликда Ашрафул-Китоб  ҳамда шарафул-Маолий тахаллуси билан шўҳрат топган эди. Унинг асарларидан шеърлар девонива Ҳошимия китобига ишора қилиш мумкин.

Бундан 85 йил олдин милодий 1930 йил декабр ойннинг 29-чисида:

Германиялик буюк шарқшунос Теодор Нёлдеке оламдан ўтди. У ўзининг таҳсилотини  иллоҳиёт, фалсафа ва барча сомий тилларини докторлик унвонига етишига қадар ўтказди ва Қуръон таърихи унвонида битирув ишини йоқлашда Европа шарқшуносларининг тадқиқотлари , ҳамда исломий манбалардан фойдаланиб Қуръоннинг адабий таърихини ўрганиш мавзўси устидан тадқиқот ишлари олиб борди. Нольдеке 25 ёшида олий уқув юртларда дарс бериш билан шуғулланди. У   форс, араб, турк, юнон, италиян ва испан каби турли тилларда асарлар ёзган. Агарчи Нольдеке Эронга нисбатан яхши қарашга эга бўлмасдан  Грецияга кўпроқ эътибор қаратсада, аммо бунга қарамай  Эронга бағишлаб “Эрон миллий ҳаммосаси ва Сосонийлар тарихи” унвонли китоблар унинг қаламига мансубдир. Теодор Нольдеке Германияда  шарқшуносларнинг  пири унвонида машҳурдир. У охири милодий 1930 йил 29 декабр ойида 94 ёшида оламдан ўтди.    

Бундан 7 йил олдин ҳижрий-шамсий 1388 йил дей ойининг 9-чисида:

Теҳрон ва бошқа шаҳарларда миллионлаб нафар аҳоли хорижий давлатлар ҳимояти билан эътирозли кўча намойишларни ташкил этишди. Ҳижрий шамсий 1388 йил хурдод ойининг 22- чисида ўтказилган президентлик сайлов рақобатларида мағлубиятга учраган икки нафар номзад сайловнинг натижаларига эътироз баён этишди. Аммо улар ўз эътирозларини қонун асосида баён этишмади. Шу мавзў ва хорижий мамлакатлар томонидан ушбу икки номзадни ҳимоят этишлари агарчи жуда кенг бўлмасада, Теҳронда нотинчликларнинг ҳукмрон бўлиши сабабига айланди. Аммо халқнинг нотинчлиги ва хавфсизлигини ўз таъсири остига қарор берди ҳамда ғарбликларнинг Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ўзгартириш учун бўлган  тамагирликларига асос солди. Бу ўртада осойишталикни муҳофазат этиш учун халқ ҳам ушбу эътирозли намойишларга аксуламал кўрсатмадилар. Натижада эътирозчилар хорижий омилларнинг гижгижлантиришлари билан Карбалода Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳодатга етган кунида халқнинг муқаддасотларини таҳқирлашди ва халқнинг ғазабини келтиришди.  Сўнгра, бу эҳтиромсизлик, ички эътирозлар ва хорижий давлатларнинг аралашувларига аксуламал кўрсатиш учун ҳижрий-шамсий 1388 йил дей ойининг 9-чисида кенг кўча намойишларини барпо этишди ва ушбу нотинчликларга барҳам беришни сўрадилар. Халқнинг ушбу катта ҳаракати шуни кўрсатдиким, ғарб мамлакатларининг тарғибот ишларини олиб боришларига қарамасдан Эрон халқининг аксарияти сайлов натижаларини туғри деб билишди ва бегона мамлакатлар бошқа мамлакатнинг ички ишларига дахолат этишларини маҳкум этишди. "Огоҳлик куни" деб ном олган 9 дей ойининг кўча намойишларидан сўнг нотинчлик ва тартибсизликлар охирга етди.