Масжид- ишқ ва имон маскани
Пайғамбар (с)-нинг ваъзлари, асосан тақво, зуҳд, дунё, ормонлар ва ўтмишдан ибрат олишдан иборат эди. Ул ҳазратнинг сўзлари одамлар учун жуда жозибали ва ёқимли эди. Одатда ул ҳазратнинг суханронликлари қисқа эди. Бизга етиб келган Пайғамбар (с) хутбалари шуни кўрсатадики, ул ҳазратнинг вазъ-насиҳат айтишлари бир неча дақиқатан ошмасди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда Пайғамбар (с)-нинг масжидда динни тарғиб қилиш учун олиб борган ишлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ҳамда айтган эдикки, масжид ислом дини зуҳур топишида иллоҳий паёмларни тарғиб этиш ва Қуръон оятларини тафсир ва изоҳлаш макони саналади. Пайғамбари Акрам (с) фиқҳ ва диний аҳкомларни ўргатишларига қўшимча, одамларга насиҳат бериш билан шуғулланган эдилар. Пайғамбар (с)-нинг ваъзлари, асосан тақво, зуҳд, дунё, ормонлар ва ўтмишдан ибрат олишдан иборат эди. Ул ҳазратнинг сўзлари одамлар учун жуда жозибали ва ёқимли эди. Одатда ул ҳазратнинг суханронликлари қисқа эди. Бизга етиб келган Пайғамбар (с) хутбалари шуни кўрсатадики, ул ҳазратнинг вазъ-насиҳат айтишлари бир неча дақиқатан ошмасди.
Ул ҳазрат жума намозининг хутбаларида ҳам мўътадиллик ва мўъжазлик билан баён этган сўзлари барчанинг диққат-эътиборини ўзига жалб этарди. Бу масъала шу даражада Пайғамбар (с) учун муҳим эдики, бир куни бир киши ул ҳазратга фалончининг намозига заифланиб қолганим ва қудратсизлигим сабабли келолмаяпман, чунки у намозни жуда чўзиб юборади” деди. Мен Расулуллоҳ(с.а.в.)-нинг уша кунгидек ғазабланганларини кўрмагандим. Ул ҳазрат ғазабланиб минтарга чиқиб бу ҳақда бундай дедилар: “Эй инсонлар! Орангиздаги баъзилар нафрат эттирувчидир. Қайси бирингиз халққа намоз ўқиб берса, (қироатни) қисқа қилсин. Зеро жамоатда касал бор, кекса бор, эҳтиёжли (ишли)лар бор”.
Пайғамбар (с)-нинг одамлар учун масжидда махсус ваъз-насиҳат йиғилишларини барпо этишлари жуда жозибали эди. Албатта бу йиғилишлар ҳар куни ташкил этилмасди. Чунки нутқ сўзлаш ва йиғилишларнинг чузилиб кетиши намозхонларнинг чарчаб қолишларига сабаб бўларди.
Пайғамбар (с)-нинг замонида яшаган илмий чеҳралардан ҳисобланмиш Абдуллоҳ Бин Масъуд шундай айтади: “ Пайғамбар (с)-нинг мавъизаларини тинглашда чарчаб қолмаслигимиз учун ул ҳазрат айрим кунларда мавъиза қилмас эдилар. Гоҳида ҳамма масжидда ҳузур топишлари учун Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг суханронликлари олдиндан халққа эълон қилинарди. Бундай вақтларда ул ҳазратнинг саҳобалари вақтида масжидда ҳузур топиб, бирбирларига Расули Акрам (с) айтган сўзларидан мабодо бирон сўзи эсдан чиқиб қолмаслиги учун кўрсатмалар берардилар, чунки бу мавъизаларни иллоҳий ваҳий деб билишарди.
Нажм сурасининг 3 ва 4 ояти карималарида шундай келтирилади: “У ҳаводан нутқ қилмас. У Қуръон ваҳийдан ўзга нарса эмас.”
Аёллар ислом динининг зуҳур топишида масжидда ҳузур топишдан баҳраманд эдилар. Улар намоз иқомасини бажо келтириш ва Пайғамбар (с) суханронликларини тинглаш учун масжидга келишарди. Агар бирон-бир сабаб туфайли аёллар ул ҳазратнинг сўзларини тинглай олмаганларида, Расули Акрам (с) яна ўз ваъз-насиҳатларини такрорлардилар. Айрим вақтларда аёллар истак-хоҳишларини эътиборга олиб улар учун алоҳида йиғилишлар барпо этган эдилар.
Пайғамбар (с)-нинг суханронликлари шаръий савоб жавоблар орқали мушкулотларни баён этиш, уни бартараф этиш йўлларини кўрсатиш ва ахлоқий хулқ атвор ҳақида қийматли маслаҳатлар беришдан иборат эди.
Азиз тингловчилар, дастуримиз давомида ўтган дастуримизда “Умавий жомеъ масжиди” ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз.
Масжид Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиш, динни тарғиб этиш, халқни ҳидоят этиш маҳалли саналади. Пайғамбар (с) даврида масжидлар оддий ва покиза макон эди. Аммо замон ўтиши билан, айниқса Уммавийлар даврида масжидларнинг аксариятида маънавиятга кам эътибор қаратилди. Диний таълимотлар ва тарғиботлар ўрнига масжидларга зийнат бериш каби нарсаларга эътибор қаратиш ортиб кетди. Бундай вазъият бўлишини Расули Акрам (с) башорат этган эдилар. Ул ҳазрат бу ҳақда шундай марҳамат қилган эдилар : “Иймоннинг зайифланиб қолган вақтда масжидлар чиройли ва обод бўлади. Аммо уларда ҳидоят этиш ва кўрсатма бериш каби нарсалар зайифланиб қолади.”
Димишқда жойлашган Жомеъ масжиди мазкур вазъиятнинг яққол намуналаридан биридир. Мусулмонлар уни дунёдаги тўрт ажойиботлардан бири деб билишади.
Ўтган дастурларимизда айтган эдикки, Уммавий катта масжид бино этилган маконда бир неча ибодатхоналар мавжуд эди. Албатта бу ибодатхоналарда ўша даврга тегишли бўлган тошлардан бошқа ҳеч нарса боқий қолмаган. Масеҳият зуҳур топиши ва унинг кенгайишидан сўнг, масеҳийлар бу муқаддас макондан калисо унвонида фойдаланган эдилар. Милодий 635-чи йилда, исломий фатҳлардан сўнг мусулмонлар бу макондан намоз иқомасини бажо келтириш учун фойдаланишган эдилар.
Исломда биринчи меҳроб Уммавий жомеъ масжидининг “Саҳоба меҳроби” эдиким, мусулмонлар уни жанубий девор томонида бино этган эдилар.
Муовия, иккинчи халифа замонида Шомда ҳоким бўлганида, бир қисмини масжид ва бошқа бир қисмини эса калисо учун боқий қолдирди. 705-чи йилда Уммавий хилофати Валий Абдулмаликка етганида , у калисони масжидга қўшди.
Бу масжидда тасаннун аҳлининг тўрт мазҳаблари номига тўрт меҳроб мавжуддир: моликий, ҳанбалий, шофеий ва ҳанафий. Албатта бу масжидда мартабали шахслар ва муҳим бошқа мақбаралар ҳам мавжуддир. Улардан бири бу Ҳазрат Яҳьё муқаддас мақбарасидир. Ҳамда масжиднинг ичкарисида тўрт устун остида Имом Зайнул Обидин номи билан машҳур кичик бир гумбаз қарор олган. Шундай ривоят этишадиким ул ҳазрат у ерда истироҳат қилардилар. Умавий масжидининг шарқий қисмида Раъсул Ҳусейн мақоми қарор олган ва Аҳли байт алайҳимсаломларнинг издошлари ва ошиқларининг зиёратгоҳига айланган.
|
|
|
|