Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Шайх Шалтутнинг ақидалари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг исломий ваҳдат учун қилган амалий ва муҳим таклифлари Исломий мазҳабларни яқинлаштириш бирлашмасини ташкил этишларидир. Мазкур маҳаллий бирлашма исломий фирқалар ўртасидаги ихтилофли фикрларни камайтириш ва уларнинг бирдамлиги учун замина яратиш мақсадида ташкил этилди. Ул ҳазрат ушбу Бирлашманинг ташкил этиш фалсафаси борасида шундай буюрадилар:” Дунёда Аллоҳ, пайғамбар, намоз, Ҳаж, Каъба, Қуръон ва диннинг бошқа аҳкомлари бобида бир хил ақидага эга бир миллиард киши мавжуд. Бу орада бир неча ихтилофли назарлар ҳам бор. Улар келсинлар ва ўша ихтилофлар борасида баҳс этишсин, жанжал қилишсин. Кимки Аллоҳ, Пайғамбар (с), дин асолати ва барча нарсаларга қарши бўлса, ўзининг ишини бажарсин. Бу оқилона бўлармикан?! Биз айтикки, бир гуруҳ уламо ва мутафаккирлар йиғилишиб ,илмий ва маданий даражада мусулмонларни ўзаро яқинлаштириш учун “Исломий мазҳабларни яқинлаштириш муассасаси”ни вужудга келтирсинлар. Суннат аҳлида тўрта фиқҳий мазҳаб бор, Имомия ва Зайдия мазҳаблари бор, бошқа исломий мазҳаблар бор. Улар ўтиришсин, кўришсинким, илмий ва диний масалаларда қанчалик ҳамкорлик қилишлари ва ишлашлари мумкин.”
Бугунги сўҳбатимизда Исломий мазҳабларни яқинлаштириш бирлашмасини ташкил этиш учун шиа ва суннат аҳли уламолари ўртасида олдин қандай фикрлар мавжудлиги борасида сўз юритамиз.
Ушбу заминада пешқадам бўлган Мисрнинг етук муфтиси ва Ал-Азҳар университетининг ректори Шайх Маҳмуд Шалтут ҳамда ташаюъ оламининг дин пешволаридан бири Оятуллоҳилузмо Буружердийнинг фикрлари билан аввал сизни таништиришни лозим тортик.
Исломий мазҳабларни яқинлаштириш атамаси қарийб етмиш йил олдин Қоҳирада “ Дорут тақриб байнул мазоҳиб ал-Исломия” муассасаси томонидан ўртага ташланади. Ушбу муассаса шамсий 1327 йилда энг танилган суннат ва шиа аҳли уламоларининг бир гуруҳи ҳамда ўша вақтда йиллар давомида Ливан ва Мисрда яшаган марҳум аллома Шайх Муҳаммадтақий Қумийнинг сайъ-ҳаракатлари ва ушбу муассасанинг бош котиби ёрдами билан шаклланади ва Ислом оламида катта аҳамаяит касб этади. Унинг аъзолари Ал-Азҳар университетидан Шайх Абдулмажид Салим, Шайх Маҳмуд Шалтут, Шайх Абузуҳра, Ҳасан Албанно ва бошқалар ҳамда Яманнинг зайдия уламоларидан бир киши ва шиа уламоларидан айримлар,Нажафдан марҳум Шайх Муҳаммад Ҳусейн Кошифулғато , Ливандан марҳум марҳум Саййид Шарафиддин ва марҳум Шайх Муҳаммаджавод Мағния эдилар.
Мазҳабларга оид яқинлаштириш ақидасидан мақсад Исломнинг фиқҳий мазҳабларидирким, асосан суннат аҳлининг тўрт мазҳаби, яъни Имом Абу Ҳанифага мансуб ҳанафий мазҳаби, Имом Молик ибн Анасга мансуб моликий мансаби, Имом Муҳаммад бин Идрис Шофеъийга мансуб шофиий мазҳаби, Имом Аҳмад бин Ҳанбалга мансуб ҳанбали мазҳаби ҳамда шиа аҳлининг имомий ва зайдий мазҳабларидир. Исмоилий мазҳаби имомий мазҳабининг фаръидир ва абозий мазҳаби ҳам аҳли сунна мазҳабларининг фаръиси, бир бўлинмасидир. Мазкур мазҳабларнинг ҳар бири ўзининг фиқҳига эга ва Исломнинг амалий ҳукмларини фиқҳ боблари бўлган таҳоратдан диёнатгача ўз ичига олади. Ушбу мазҳаблар айрим масалалар бўйича ўзаро ихтилофларга ҳам эгаларким, уларнинг фиқҳ ижтиҳодларидан юзага келган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
“Доруттақриб” узоқ баҳсардан кейин ушбу натижага эришадики, оғзаки баҳслар, жумладан, халофат ва имомат масалаларига оид бир тўхтамга келиб бўлмайди ҳамда ушбу баҳслар яқинлаштиришга олиб бормайди ва низоларни янада оширади. Бинобарин сайъ-ҳаракатларни фиқҳий ихтилофларга кўпроқ йўналтириш лозим. Ниҳоят ушбу ҳаракатлар жомеъ ул-Азҳар шайхи Маҳмуд Шалтут фатвоси билан натижага эришади.
Шайх Маҳмуд Шалтут эслатиб қўядики, аҳли суннанинг тўрт мазҳабига эргашувчилари бошқа мазҳабларга, жумладан имомия мазҳабининг фиқҳларига таяниб, дин аҳкомларига эргашишлари мумкин. Зеро барча китоб ва суннатдан баҳра олишган. Ал-Азҳар университетининг ректори бўлган вақтида Шайх Шалтутнинг муҳим ишларидан бири аҳли сунна мазҳабларининг фиқҳ дарслари қаторида шиа фиқҳини ҳам ўқитиш рухсатини беради.
Унинг натижасида Ал-Азҳар университети устозлари ва талабалари учун янги уфуқ очилади. Бу тадқиқотчи Ислом мазҳабларининг барча фиқҳий ақидалари ва назарияларини ўрганади ва ҳар ҳукмнинг далили кучроқ бўлганини ижрога қўяди. У барча мазҳаблар уламоларининг далилларини қиёслаб, улар ўртасида қайси далилнинг асоси кучли бўлса, ўзининг мазҳабидан бўлмаса ҳам, ўшани қабул қилиш лозимлигини айтади.
Унинг таъкидлашича, мусулмонлар фиқҳлари таассуб ва нафсоний ҳаволардан узоқда бўлиши лозим ҳамда мусулмонлар Ислом асосини мустаҳкамлайдиган, оила фаровонлигини таъминлайдиган ва ижтимоий манфаатлар учун бўладиган ҳар бир ақида ва андешани бир-бирларидан қабул қилишлари лозим.
Оятуллоҳилузмо Буружердий ҳам етук диний пешво ва уламолардан эди. У ҳам мусулмонлар ваҳдати ва Исломий мазҳабларни яқинлаштиришни доимо диққат марказида қўйган эди. Ул ҳазрат шамсий 1325 йилда вафот этган Оятуллоҳ Исфаҳоний пешволигидан кейин шиалар оммасининг пешвоси бўлишга ноил бўлади. Ул ҳазрат шиа ва аҳли суннанинг рижол ва ҳадис фанларида етук олимлардан бири ҳисобланарди.
Оятуллоҳилузмо Буружердий пешволик даврида ҳам ва кейинги фаолиятларда ҳам мусулмонлар масалаларига эътибор қаратади. У хусусан, ваҳдат муаммоларини ҳал этиш ва низоларни камайтириш ҳам Ислом байроғи остида фирқа ва уларнинг эргашувчиларини ўзаро яқинлаштиришга ҳаракат қилади.
Мусулмонларнинг ёмон вазиятлари, Исломий мамлакатларда бегоналарнинг ҳукмронлиги, мусулмонлар ўртасидаги адоват ва бадбинлик каби муаммолар уни мусулмонлар ваҳдати ва бирдамлиги учун бўлган ҳаракатини янада оширган эди.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.