Январ 05, 2017 14:14 Asia/Tashkent

Жавон, Хуросон ва Рисолат газеталари

Жавон газетаси Арабистон мудофаа вазирининг ўринбосари Туркияга қилган сафарига ишора этиб шундай ёзади оташкесим эълон қилинишидан бир неча кун ўтмоқда ва саъудиялик оммавий ахборот воситалари оташкесим ва олдинда тўрган Остона музокараларига қарши такфирий ва қуролланган гуруҳларни билвосита гижгижлантириш ҳамда Россия ва Эрон ўртасида ихтилофни ижод этиш учун  таблиғот ишларини олиб боришмоқда. Бу шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Россия бир томондан ИШИД ва Ан-Нусра такфирий гуруҳлар билан Арабистон ўз ҳамкорлигини узиб Туркияга қўшилади ва бошқа томондан эса бўҳронни ҳал этиш учун сиёсий ҳаракатнинг янги даврида иштирок этишга керакли қадам ташлайди деб умидвор бўлган эди. Бу газета таҳлилий мақоласининг давомида, агар ушбу сафардан мақсад Туркиянинг  эндигина янги танлаган йўлидан ўриш бўлса, бундай вазъиятда айтиш мумкинким,  Арабистоннинг стратегияси нафақат ўзгармай қолган, балки бу мамлакат қайта кўриб чиқишни мақсад қилган давлатларнинг стратегияларини ислоҳ этишга монеа яратади.   

                                    ******

Хуросон газетаси шундай ёзади, Бирма бутпарастларининг ирқпарастлик олови Руҳингия мусалмонларининг уйларини ёқиб ташламоқда. Рохин вилояти мусалмонлари ёки уйларида қолишмоқда ёки нажот топиш учун муҳожират қилишмоқда. Рохин вилоятида 800 минг мусалмонлар яшайдиларким, Руҳингия қавмига тегишлидир. Бу қавмий гуруҳ Бирма фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум бўлишган.

Ўтган йили Бирма халқи ўз райларини сайлов қуттиларига ташлаганларида, Нобел мукофотининг совриндори Онг Сон Сучи раҳбарлигида “демократия учун миллий лига партияси”-нинг ғалаба қозониши билан Бирмада демократия ва тинчликни ижод этишда бирон бир ўзгариш вужудга келади деб   умидвор бўлишган эдилар.  Аммо Сучининг етакчи ёрдамчиси Тин Чиёвнинг президентлиги бошланишидан ун ой вақт ўтиши билан мусалмонларнинг вазъияти ҳалигача оғирлигича боқий қолмоқда. Шундай назарга ташланадиким, Сучи ўзининг тарафдорларини озор беришга мойиллик зоҳир этмайди.  

                                    ******

Рисолат газетаси Европада бу йилги янги йилда хавфсизлик кенг чора-тадбир кўришига ишора этиб, шундай ёзади ҳақиқат шундан иборатким, Ғарб мамлакатлари ўзлари вужудга келтирган терроризм билан юзмаюз бўлишганким, минтақада такфирий ва террористик гуруҳлар ва ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоят этишда уларнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларининг самарасидир. Террористларни яхши ва ёмон террористларга тақсимлаш такфирий гуруҳлар баробарида Ғарб мамлакатларининг ҳаёсизларча олган позицияси саналади. Бунга асосан ИШИД ва Ан-Нусра ва бошқа террористик гуруҳлар ислом дунёсида турли жиноятларни содир этаётган вақтда Ғарбнинг бевосита ҳимоятларида қарор олишади. Аммо уларнинг амалиётлари Европага кенгайиб борганида улар “ёмон терроризм”-га айланишади. Энди европалик фуқаролар террористик ва такфирий гуруҳларга нисбатан расмий доиралар ва давлатларнинг хатарли хавфсизлик позиция олишларини тушуниб етишган. Шуниси маълумким, милодий 2017 йилда хавфсизлик бўҳрони камида Европа Иттифоқида жорий бўҳронларнинг энг асосийси унвонида ўзини намойиш этди. Милодий 2017 йилда ҳам Европа эҳтимолий хавфсизлик бўҳронларига катта харажотларни сарфлашга мажбурдир.       

                               

Ёрлиқ