Январ 09, 2017 13:42 Asia/Tashkent

Аллоҳ таоло инсонни ер юзидаги халифаси, ўринбосари қилди. Шу билан бирга уни синаш ва имтиҳон этишни ҳам хоҳлади. Аллоҳ таоло инсонни зиммасида бир қанча вазифа ва масъулиятларни юклади. Жумладан, ер юзини обод қилишни. Шу нуқтаи назардан инсон қилган барча амалларига жавобгардир. Бу жавобгарлик Аллоҳ таоло инсонга берган олий ҳуқуқлар ва имтиёзлардан келиб чиқади.

Жаҳонда инсонга қадар ҳеч бир мавжуд яратувчан фикрга эга эмас. Фақат инсон ӯз ақл ва кӯшиш-ҳаракати билан ер юзидаги неъматлардан фойдаланиб, ундаги табий манбаларга қӯл топа олади.Инсонлар фикр юритиш қобилиятлари билан ердаги табий захираларни ӯзлаштириб, уни обод этишади. Яратилиш жилваларидан бири, бу ердаги экинчиликдир.

Аллоҳ таоло инсонни ер юзидаги халифаси, ўринбосари қилди. Шу билан бирга уни синаш ва имтиҳон этишни ҳам хоҳлади. Аллоҳ таоло инсонни зиммасида бир қанча вазифа ва масъулиятларни юклади. Жумладан, ер юзини обод қилишни. Шу нуқтаи назардан инсон қилган барча амалларига жавобгардир. Бу жавобгарлик Аллоҳ таоло инсонга берган олий ҳуқуқлар ва имтиёзлардан келиб чиқади.

Инсонга берилган бу имтиёз ва ҳуқуқлар билан биргаликда, Аллоҳ унга ваҳий юбориб, мазкур неъматлардан ўзи учун ва ўзгалар учун қандай манфаъатлар олишини таълим берган. Аллоҳ таоло инсонни дунёни асрашга, неъматлардан фойда олишга, уларни поймол қилмаслик, ҳалок этмасликка, ёмонлик йўлида эмас яхшилик йўлида ишлатишликка амр қилган.

Ислом дини пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: “Бас барчангиз масъулдирсиз ва барчангиз ўз масъулиятингиздан сўралурсизлар”. Демак, инсон ўз зиммасидаги вазифаларига жавобгар экан, ер юзидаги тинчлик ва ободлик учун Аллоҳнинг олдидаги масъулиятини унутмаслиги лозим. Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ҳалок этиб, йўқ қилаётганларни Ислом “ фасодчилар” деб номлагандир.

Қурънии карим Бақара муборак сураси 205 ояти каримасида келган: Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва насилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас.

Шунингдек Қуръони карим Наҳл муборак сураси 5-8 ояти карималарида ӯқиймиз: У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам.

   Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида чиройли-жамол бор.

  Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб борадир. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

  Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратадир. (Яъни, Аллоҳ таоло келажакда сизлар учун туя, от, хачир ва эшакдан бошқа сиз билмайдиган нақлиёт воситаларини яратади.

Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Ушбу оятлар тушган даврда мавжуд бўлмаган ҳавода, сувда ва ерда юрадиган кўплаб нақлиёт воситалари вужудга келди. Бу эса, ўз навбатида, Қуръони Карим мазкур: «ва сиз билмайдиган нарсаларни яратади», жумласи ила мўмин-мусулмонларни келажак янгиликларидан хабардор қилаётганига далолатдир.)

Демак, Аллоҳ таоло ҳайвонот оламини биз учун бир қанча фойда келтирадиган неъмат қилиб берганини эслатиб, уларнинг терисидан иссиқ кийим таёрлаб кийишимиз, унинг гўштидан истеъмол қилиш учун ҳар хил озиқ-овқат махсулотлар тайёрлашимиз, оғир юкларимизни кўтаришида ва узоғимизни яқин қилиб улов сифатида фойдаланишимизни ва биз билмайдиган, ақлимиз етмайдиган кўпкина нарсаларни яратганини ва яна яратишини эслатмоқда. Бунинг учун инсон Аллоҳга шукр қилиши лозим. Ва ҳайвонот олами билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши, уларга зулм қилмаган ҳолда сақлаши ва муҳофаза қилиши керак.