Эрон матбуотига бир назар
Эрон, Жумҳурии исломи ва Эроннинг бошқа газеталари
Бугун Эрон оммавий ахборот воситаларининг барчаси ўзларининг бош мақолалари ва таҳлилий мақолаларини Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг оламдан ўтгани ва Эрон Ислом Жумҳурияти тизимида унинг мавқеини ёритишга ихтисос беришган.
Жумладан Эрон газетаси шундай ёзади, Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Инқилоб ва ундан кейинги даврларда энг муҳим вазифаларни ўз зиммасига олган эди ва бу вазифаларни энг олий даражада бажарди. Исломий тизим ва Инқилобда Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг уйнаган роли халқаро ва минтақа шахсиятлари ва расмийлари назарида ҳам бу шахсиятнинг муҳим мавқега эга бўлиши сабабига айланди. Бу шахснинг ҳусни нияти Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг минтақа мамлакатлари учун воситачилик қилиш ва бир таянч унвонида маълум бўлиши сабабига айланди. Бугун Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг сафдошлари ва издошлари бу шахснинг танлаган йўлини давом эттиришлари, марҳум бу шахс каби Инқилоб ва тизим ҳамда Имом раҳматуллоҳи алайҳнинг ормонлари йўлида ҳаракат қилишлари, шунингдек Эронни ривожлантириш учун интилиш йўлида Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний каби ўз сайъ-ҳаракатларини дариғ тўтмасликлари кўтилмоқда.
******
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг оламдан ўтиши Эрон Ислом Жумҳурияти тизими ва Инқилоб учун катта юқотиш ҳамда дунёнинг мазлум ва эркинсевар халқлари ва шунингдек Эрон халқи учун қоплаб бўлмайдиган мусибатдир. У Исломий Инқилобнинг устуни ва Исломий Жумҳурият тизими учун мислсиз таянч эди. Кўпгина буюк шахсиятлар ва мутафаккирлар Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийга “Инқилоб ҳужжати ” деб унвон беришган эдилар. Бу унвон инқилобий мислсиз ушбу шахсиятга берилган муносиб ва аниқ унвондир. Энди Ҳошимий Рафсанжоний бизнинг ўртамизда йўқ, аммо унинг тутган йўли, унинг шужоати ва унинг садоқати бизнинг ўртамизда боқий қолади ва бир чироғдек Эрон халқи ва Исломий инқилоб йўлини ёруғлайди.
******
Мардум Солори, Иттилоот, Рисолат, Хуросон, Қудс ва Эроннинг бошқа газеталари ҳам Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг оламдан ўтишига ишора этиб, Инқилоб ғалаба қозониши ва ундан кейинги даврларда уйнаган ролини ёритишга ҳаракат қилади.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний шамсий 1337 йилдан бошлаб Эрон Исломий Инқилобининг шукўҳли ғалаба қозониши давригача кўраш майдонларининг барча арсаларида кўзга ташланадиган ҳузур топди. Чунончи шамсий 1337 йилдан бошлаб 1357- чи йилгача етти маротаба кетмакет қулга олинишлар Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигидаги исломий уйғониш ҳаракатини давом эттириш учун эга бўлган азм-иродасига таъсир етказмади. Эрон Ислом Жумҳурияти президенти, Эрон экспертлар кенгашининг раиси, Исломий кенгаш раиси, Қуролли кучлар қомондонининг ўринбосари, мудофаа олий кегашининг раиси, тузум салоҳиятини ташхислаш раиси Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг ўз зиммасига олган вазифалар жумласидандир.