Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил дай ойининг 20-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиъуc-cоний ойининг 10-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 9 январь
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил дай ойининг 20-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиъуc-cоний ойининг 10-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 9 январь.
Бундан 1237 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 201 йилнинг 10-рабиъус-соний ойида Ислом Буюк Пайғамбари (с)нинг Аҳли-Байтларидан ҳазрат Имом Мусо бин Жаъфар (а)нинг қизлари ҳазрат Фотимаи Маъсума (с) оламдан кўз юмганлар. Ҳижрий-қамарий 173 йилда бу буюк аёл Мадина шаҳрида таваллул топганлар.
Ҳазрат Фотима (с) сўз устаси, қудратли устоз ва тақводорликда беназир эдилар. Имом Ризо (а)нинг Хуросонга келганликларидан бир йил ўтгач, ул ҳазрат акаларини кўриш учун Мадинадан Хуросонга сафар қиладилар. Аммо Қум шаҳрига етганларида бемор бўлиб қоладилар.
Ҳазрат Маъсума бор-йўғи 19 йил яшадилар. Ана шу 19 йиллик қисқа умр бу фозила ва оқила аёлнинг ўз исмини ислом тарихи зарварақларига муҳрлаб қўйишига кифоя қилди. 17 кунлик Қум шаҳрида яшаганликлари эса, географик нуқтаи назардан ноқулай маконда жойлашган бу шаҳарни Аҳли-Байт муҳиб ва мухлисларининг марказига айлантирди.
Бундан 225 йил олдин, милодий 1792 йилнинг 9-январида усмонийлар ва Россия империялари ўртасида тинчлик шартномаси имзоланади. Мазкур шартнома имзо этилиши билан 18-асрда Европа урушлари якун топади. Ушбу урушлар милодий 1787 йилнинг август ойида усмонийлар империясининг Россия ва Австрияга қарши жанг эълон қилиши билан бошланган эди. Зеро ушбу икки мамлакат усмонийлар юртини бўлиб ташлашни мақсад қилишган эдилар. Мазкур уруш охирида руслар усмонийлар империясига қарашли кўплаб ерларни, жумладан, Қрим ярим оролини ишғол этадилар.
Бугунги кундан 108 йил олдин, яъни ҳижрий- қамарий 1330 йилнинг 10 рабиъус-соний ойида Ислом Буюк Пайғамбари (с)нинг Аҳли-Байтларидан бўлган ҳазрат Имом Ризо (а)нинг муқаддас Машҳад шаҳрида жойлашган мақбараларини рус босқинчилари замбаракдан ўққа тутишади. Эрон бош ғазначилигининг махсус жандармерияси америкалик Морган Шустер томонидан ташкил этилгани ортидан ушбу ҳужум амалга оширилади. Зеро Россия ҳукумати америкаликлар томонидан жандармерия ташкил этилганини ўзининг манфаатларига қарши деб биларди ва Эрон ҳукуматига ултиматум қўяди. Ушбу ултиматумга кўра, Шустер Эрондан чиқарилиб юборилиши ва хорижий фуқаролар Россия ва Англия давлатлари рухсати билан ишга олиниши лозим эди. Эрон Миллий Кенгаши Мажлиси ушбу ултиматумни қабул қилмайди ва Россиянинг Табриздаги кучлари Қазвинга кириб олишади ва уларнинг Машҳадда жойлаштирилган кучлари ҳам Эронга таҳдид қилиш учун Имом Ризо (а)нинг пок ҳарамларини замбараклардан ўққа тутишади. Ушбу ваҳшиларча бўлган ҳужумда Имом Ризо (а)нинг пок ҳарамларининг дарвоза ва гунбазлари катта зарар кўради ва айрим қийматли ашёлари ғорат этилади ва ҳатто Машҳад аҳолисининг айримлари ҳалок ва ярадор бўлишади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.