Исломий инсон ҳуқуқлари
Қуръони карим Нур муборак сураси 51 ояти каримасида бу муносабатлар ҳақида келган: Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир.
Исломий ҳуқуқий тизимда одамлар орасида ихтилоф чиққанда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашга муносиб чора-тадбирлар назарда тутилган. Икки жанжаллашган томонлар бир-бирлари тӯғрисида ҳақ-ҳуқуқлари бӯлиб, қози уларни риоят этиши зарурдир. Исломий дастурларда бундай ҳодисаларга таважжуҳ қилиши ислом динининг кенг қамровли ва барча ҳолатларни ӯзида жойлаштирганини англатади.
Ҳар бир жамият одамлар орасида келиб чиқадиган муноқашаларни ҳаллу фасл этиш учун муносиб ҳақ-ҳуқуқ тизимига эҳтиёж сезади.
Бу муносабатда икки тараф иштирок этиб, ӯз ҳаққини зое кетишини истамаган ва талаб қилган кишига “даъвогар” ва унинг устидан шикоят қилинган кишига “жавобгар” дейилади.
Даъво ишида муайян ҳуқуқ тўғрисидаги низо ҳал қилинади. Шунинг учун ҳам қозилар бу процесс давомида даъвогарнинг талаблари ҳамда жавобгарнинг эътирозларини қонуний ва асосли эканлигини текширади.
Даъвонинг асоси деб даъво талабини тасдиқлайдиган далилларга айтилади. Масалан, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини бузилиши, хусусан, сифатсиз маҳсулотнинг етказилиши, муддатнинг ўтказиб юборилиши ва ҳ.к.
Қуръони карим Нур муборак сураси 51 ояти каримасида бу муносабатлар ҳақида келган: Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир.
Шунингдек Нисо муборак сураси 65 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз: Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар! (Демак, иймоннинг, мўминликнинг бир шарти–ҳар бир нарсада Пайғамбарни (с. а. в.), яъни, Ислом динини ҳакам қилиб олиш зарурлигидир. Мўмин-мусулмонман деган одам, мўмин-мусулмонмиз деган жамият ўзининг ҳар бир ишини Исломнинг ҳукми ила олиб бориши керак. Шу билан бирга, ушбу ҳукмга ҳам ичидан тўла рози, ҳам сиртидан бутунлай таслим бўлиши керак. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло қасам билан таъкидлаб айтмоқда. Пайғамбаримиз (с. а. в.) ҳам ўз ҳадисларидан бирида: «Менинг жоним қудрат қўлида бўлган зот билан қасамки, ҳавою нафси мен келтирган нарсага тобеъ бўлмагунча, бирорта одам мўмин бўла олмайди», деганлар.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Маълумки, қози лавозими ислом ҳуқуқшунослигидаги ўзига хос мансаблардан бири саналган.
Қозиларнинг мажбуриятларига қуйидагилар кирган: фаолият юритаётган шаҳри ёки вилоятидаги барча фуқаролик ва жиноий ишларни олиб бориш ва бошқариш; жамоа ахлоқини назорат қилиш; зарурий ҳолларда кишиларга ва мулкларга васийлар (мерос ҳуқуқи)ни тайинлаш; вақф мулкларини назорат қилиш, жамоат бино ва иншоотларини, кўча, йўл ва майдонларнинг ҳолатини назорат қилиш; меросни тақсимлаш ва назорат қилиш ҳамда унга васийларнинг риоя қилишини назорат қилиш; оила-никоҳ ақдномалари ва масала, муаммоларининг тўғри олиб борилишини ҳамда жиноят ва жазо белгилашни бошқариш, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларни ва қамоқхона тафтишини назорат қилиш; закотни, солиқни йиғиш ва тақсимлаш ишларини назорат қилиш ва ҳоказолар.
Улар асосан шариат қонунлари асосида жиноий ва фуқаролик ишларини кўриб чикишда иштироқ этади. Умуман олганда, қозилик институтининг жорий этилиши мусулмон мамлакатларида жамиятнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш ва давлатчилик тамойилининг муҳим шартларидан бири бўлган қонун устуворлигини таъминлаш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилиб келган.