Январ 11, 2017 14:41 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Хуросон ва Эрон газеталари

Эроннинг барча газеталари бугун Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийни дафн этиш маросимида Эроннинг кенг ва шукўҳли ҳузур топишларини ёритишга сайъ-ҳаракат қилади.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, ҳақиқий мужоҳидлар шундай хислатга эгаларким, бошқаларга нисбатан уларни афзал этиб қуяди ва бошқалардан фарқ қилиб қуяди. Бу хусусиятлар ихлос, тақво, садоқат, сафо ва ҳаллоликдир. Бу хусусият ва характерга эга бўлган шахсларнинг ҳаётлари таъсирчан бўлишига қўшимча, ўлимлари ҳам халққа таъсир етказади. Бу таъсир етказишнинг рамзи шундаким, ўлим бу шахслар учун нобуд бўлиш эмас, балки ҳаётнинг давомидир. Бу шундай баракатдирким, Худо йўлининг ҳақиқий мужоҳидларидан бошқа шахслар ундан маҳрум бўлишади. Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний ҳақиқий мужоҳид эдиким, олий даражада барча бу хусусиятларга эга эди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳарамларигача Ҳошимий Рафсанжонийни кўзатиб қуйишда халқнинг мислсиз ва кенг кўламда ҳузур топишлари шуни кўрсатдиким, у оммавий ахборот воситаларида ёритишдан ҳам кенгроқ фазилат ва хусусиятга эгадир. Ҳошимий халқнинг қалби билан алоқа барқарор этган эди.

                                    ******

Хуросон газетаси шундай келтиради, Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний билан Эроннинг тарихий видолашиши турли паёмларга эга эди. Дафн этиш маросими шу даражада шукўҳли ва кўп жамият тўпланишган эдиким, бундай видолашиш учун “Эроннинг тарихий видолашуви” деб ном танлашдан бошқа номни танлаш мумкин эмас. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Эрон президенти, оддий халқ ва нафақат теҳронликлар, балки Эроннинг турли жойлари ҳатто хорижий айрим шахслардан бошлаб ҳама иштирок этишди. Сўзнинг ҳақиқати шундаким, кечаги кенг ҳузур топиш икки асосий паёмга эга эди. Биринчи паём бу “Инқилобнинг қадимий сафдошидан қадршунослик қилиш қолибида содиқона хизмат қилиш эскирмайди ” ва иккинчи паёми эса “ Халқ оммасининг Инқилобга вафодорлик меёрини белгилаб берди.”  

                                    ******

Эрон газетаси шундай ёзади, Эҳтимол кенг кўламда ҳузур топиш ва марҳумга нисбатан халқ оммаси меҳр-муҳҳабатининг сир-асрорлари ҳақида турлича таҳлил ва тафсирлар баён этилиши ва ҳар ким ушбу маросимга ўз қараш меёрига қараб ёндошиши мумкин.  Бу ҳол билан назарга ташланадиган ва аҳамиятга эга бўлган нарса шундан иборатким, Ҳошимий ва халқ ўртасида ўзаро алоқа бор эди. Бу меҳр-муҳаббат халққа ҳамда ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларда халқнинг муҳим рол уйнашларига марҳум Ҳошимий Рафсанжонийнинг қарашидан илдиз олади.

Бу маросимнинг шойиста инъикос этиш шуни англатадиким, Ҳошимий Рафсанжоний халқнинг юрагида жой олган эди. У халққа аҳамият қаратиши сабабли юракларда жой олган эди. Бу эса синовдан ўтказилган ва қабул қилинган асл ҳисобанадиким, кимки халқдан юз ўгирмаса, халқ билан бирга бўлишнинг оғирликларини ўз жони билан қабул қилса, халқ ҳам у билан бирга бўлади. Ҳошимий Рафсанжонийни биринчи номзад унвонида танлаган Эрон экспертлар кенгашининг охирги сайловларида халқнинг кенг рай беришлари бу аслнинг аниқ намунасидир. Ҳамда Ҳошимий Рафсанжонийни дафн этиш маросимида халқнинг кенг кўламда ҳузур топиши ҳам бу нарсани исботлайди. Шахс қудратга эришганида ва қудратга эга бўлганида ҳам халқнинг қадр-қийматини билиши ва уларнинг тўтадиган мавқеларига ишониши муҳим нарса ҳисобланади.

                                    ******

Муҳтарам тингловчилар Эрон матбуотига бир назар дастурига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Мен эса сиз билан хайрлашаман. Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!