Январ 12, 2017 14:03 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 23-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-сони ойнинг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 12-чи кунидир.

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  дей ойининг 23-чиси

Ҳижрий-қамарий 1438-чи  рабиул-сони ойнинг  13-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил  январ ойининг  12-чи кунидир.


Бундан 141 йил олдин  милодий 1876-чи йил  январ ойнинг 12-чисида:

Америкалик ёзувчи Джек Лондон таваллуд топди. У ўз умрининг кўп қисмини шимолий қутб ва жанубдаги нотинч денгизларида ўтказиб турли миллат ва эллатлар билан ошно бўлди.  Джек Лондон ўз китобларида тасвир этган воқеа-ҳодисаларни ўзи бошидан ўтказган эди ва ўз асарларининг қаҳрамонлари билан ошно бўлган  эди. Джек Лондон  40 йиллик ўз умрининг 18 йилини ёзувчиликка бағишлаб  51-та қийматли  повесть ва 125 қисқа достонларни ёзди. Бу ёзувчининг машҳур асарларидан "Ёвоийликнинг чақириши" ва " Оқ сойлоқтиш" асарларига ишора этиш мумкун. Джек Лондон 1916-чи йилда вафот этди. 

Бундан 36 йил илгари ҳижрий-шамсий 1359-чи йил дей ойининг 23-чисида:

Ироқ армиясининг Эрон сарзаминига ҳужум қилганидан тўрт ойдан камроқ вақт ўтишидан кейин Саддом режимининг армияси биринчи химиявий ҳужумини амалга оширди. Эроннинг ғарбида жойлашган Илом шаҳрининг ғарбидан 50 км узоқлигида ноинсоний ушбу ҳужум амалга оширилди. Ва Эрон ҳарбийлари сафларидан кўплари тан жароҳати олиб, шаҳид бўлишди. Ироқ баъс режимининг армияси Ғарб мамлакатлари ва Совет Иттифоқининг қуллаб-қувватлашишлари билан юклатилган саккиз йиллик уруш давомида Эрон халқи ва ҳарбийларига қарши бир неча маротаба манъ этилган химиявий аслаҳалардан фойдаланди. Ва ушбу ҳужумлар натижасида 10 минг нафар шаҳид бўлиб, 130 нафар эса жароҳатландилар. Ироқ томонидан химиявий қуролларни фойдаланишига қарши ҳалқаро ҳамжамиятлиги, айниқса хавфсизлик кенгашининг эътиборсизлиги ушбу кенгашда доимий аъзо бўлган ва ўзлари оммавий қирғин аслаҳаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлашда замина яратган мамлакатлар Саддомга кўмак беришарди ва ушбу мамлакатлар эса химиявий қурол-яроқлардан кенг фойдаланиш учун тарғибот олиб боришнинг муҳим омилларидан эдилар. 


Бундан етти  йил олдин милодий 2010 йил 12-чи  январда Гаити ўлкасида Рихтер шкаласи билан 7 бал ерқимирлаш юзага келди. Ушбу зилзила натижасида 300 минг киши ҳалок бўлиб, дунёда ўтган бир неча ўн йилликларда бундай қаттиқ ерқимирлаш вужудга келмаган эди. Кўп иморатлар бўзилиб минглаб нафар овора ва сарсон бўлишди ва кичик Гаити давлати фалаж бўлиб қолди. Даҳшатли бу ерқимирлаш натижасида дунёнинг турлимамлакатлари Гаитининг мусибатга гирифтор бўлган халқига катта кўмак етказишди. Шундай ҳол билан Гаити зилзиласи нисбатан кичик бўлган ушбу ўлка учун катта зарар ва ёмон оқибатларни вужудга кетирди.