Январ 12, 2017 14:11 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Жавон газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, саккиз йил олдин қоратанли Барак Обама Америка президенти бўлган эди. У ўзгартиришлар киритаман деб келган эди ва кўпчилик уни “Қора қуёш” деб ҳам  аташган эдилар. Обаманинг қудратга етиши бу Американинг ижтимоий ва сиёсий тизимида буюк ўзгаришлар вужудга келишининг нишонасидир деб айтишарди. Албатта ўзгаришлар юзага келган эди. Бу ҳам бўлса бир дураганинг қудрат бошига келиши эди. Албатта бу ўзгариш зудлик билан ўз таъсирини юқотди ва Америка эса ирқпарастлик қуполликларини тажриба этди. Ҳамда ер юзи “қизил ирқпарастлик” рангига буюлди. Америкаликларнинг “қора қуёши” ваъда берган ўзгартиришларни ушбу ўлканинг ичида ва хорижида ижод эта олмади. Халқ уша аввалги ирқпарастлик ўтмишига қайтди ва эҳтимол Трамнинг сайланиши ҳам ирқий ва қавмий ихтилофга қайтишнинг намунаси бўлса керак. Американинг тумтароқ сўзларни билдирган шахси  Ўрта Шарқда тинчликни ўрнатиш, тинчликни кенгайтириш ва халқаро ҳарбий арсасини камайтириш ҳақида кўп нутқ сўзлаган эди. Аммо Яман ва Сурияда болалар президентлик мўҳлати охирга етган маросимида сўзлаганида қизининг ҳисс-туйғуларига эга эмасдилар. Обаманинг қизи хурсандчилик кўз ёшларини юзидан артиб оларди. Аммо Сурия, Яман ва Ироқ ва бошқа мамлакатларда анча вақтдан бери болаларнинг кўз ёшлари қуриб қолган. Туғри Обама ўзи билан ўзгартиришларни олиб келди. Аммо Америка ва дунё ҳамжамиятлигининг орқага қараб ҳаракат қилиши сабабига айланди.   

                                    ******

Рисолат газетаси шундай келтиради, Нато ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида иккинчи энг катта армияга эга бўлган  Туркия ва Америка ўртасидаги алоқалар июль ойида мувафаққиятсизларча амалга оширган давлат тунтарувларидан сўнг оғирлашиб қолди. Энди Трампнинг президентлик даврида Америка Қўшма Штатлари ва Туркиянинг муносибатлари ва алоқалари хусусида кўп саволларни вужудга келтирмоқда. Дональд Трампнинг етакчи маслаҳатчиси Майкл Фелиннинг фикрига кўра, Америка Трампнинг президентлик даврида Фатҳулллоҳ Гуленни Туркияга қайтариб бериши керак. Бундай позиция шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, Барак Обама ва Жон Керри расмий равишда Туркия давлатига Фатҳуллоҳ Гуленни қайтариб беришдан қул тортишмоқда. Эндиликда таҳлилчилар аксариятларининг фикрларига кўра, Трамп Оқ Уйда ҳузур топишидан кейин Абамага қараганда Туркия ва ушбу ўлканинг ўзгаришларига нисбатан турлича аксуламалларни қуллайди. Аммо бу турли аксуламаллар Анкара баробарида Вашингтоннинг асосий стратегияларини ўзгартирмайди.       

                                    ******

Жавон газетаси Толибон гуруҳининг охирги ҳужумларига ишора этиб шундай ёзади, шак-шубҳасиз Афғонистонда хавфсизликни барқарор этиш ва Толибон гуруҳи билан тинчликка эришишнинг ягона йўли бу манфаатга эга бўлган хорижий ва ички томонларнинг ҳузур топишлари билан хорижий ва ички барча томонлама йиғилишларини ўтказиш орқали қулга киритилади. Шу мақсад билан аввал Ашраф Ғаний қаноти ва доктор Абдуллоҳ ўртасидаги миллий ваҳдат давлатининг ички ихтилофлари ҳал этилиши лозим ва Толибон гуруҳи баробарида ягона сиёсат қулланиши керак. Хорижий миқёсда ҳам тўқнашаётган барча гуруҳларнинг иштирок этишлари билан бир неча томонлама йиғилишлар ўтказилиши лозим. Албатта Афғонистонда тинчликнинг барқарор бўлиши жараёнига ёруғ бир истиқболни умид қилиш қийин. Чунки Америка ва ҳатто Покистон каби уйинчилар ўзларининг икки стандартли сиёсатларини муҳофазат этишлари муқаррар.  Америка ўзининг узоқ муддат ҳузур топиши ва Покистон ҳам ўзининг нуфузини кенгайтириш учун  Толибон гуруҳига эҳтиёж сезади.      

                              

Ёрлиқ