Январ 14, 2017 12:42 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дей ойининг 25- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил рабиус-соний ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 14-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил дей ойининг 25- чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил рабиус-соний ойининг 15-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил  январ  ойининг 14-чи кунидир.

Бундан 142 йил муқаддам милодий 1875-чи йил январь ойининг 14-чисида:

Алберт Швейтзер Франциянинг Эльзас шаҳрида таваллуд топди. Мусиқашунос ва табиб бўлган Швейтзер тиббиёт йўналиши бўйича ўз таълимотининг охирида Африкага сафар қилди ва Габонда бир касалхонани таъсис этди. Ва ўз умрининг охиригача ўз вақтининг асосий қисмини Африканинг маҳрум бўлган халқини даволаш ва кўмак бериш учун сарфлади. Инсонсевар ушбу табибдан турли асарлар мерос қолган ва улардан энг муҳими "Маданият фалсафаси", "Қарилик ўрмони билан бир қаторда" китобларига ишора этиш мумкин. Алберт Швейтзер милодий 1952 йилда касалларга кўмак беришини эъзозлаш мақсадида тинчлик йўлида Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди. У милодий 1965 йилда вафот этди.   

Бундан 75 йил муқаддам милодий 1942-чи йил январь ойининг 14-чисида:

Касабланканинг таърихий конфренцияси шу ном билан Марокаш мамлакатида жойлашган портда  ўз ишини бошлади. Иккинчи жаҳон уруши даврида ўтказилган ушбу конфренцияда Америка президенти Франклин Рузвельт ва Англиянинг бош вазири Черчель иттифоқчи икки асосий мамлакатларнинг раҳбарлари унвонида ва эркин Франциядан Шарл Дугел ва Совет Иттифоқининг намояндалари иштирок этишди ва Италиянинг Сицилия шаҳрига ҳужум қилиш, ҳамда Америка томонидан иттифоқчи мамлакатларнинг фронтини бомбардимон қилиш ва урушнинг бошқа масалаларини таҳлил этишди. Бу конфренция 10 кун давом этди ва иштирок этган томонлар муштарак резолюцияни содир этишди ва ушбу резолюция асосида улар иттифоқчи давлатларнинг шарт-шароитсиз таслим бўлишларича урушни давом этиш учун келишиб олишди

Бундан 6 йил олдин милодий 2011 йили январ ойининг ўн Бундан 6 йил олдин милодий 2011 йили январ ойининг ўн тўртинчисида тўртинчисида Тунис мамлакатининг собиқ президенти ва диктатори Зайнулобиддин бин Али зулмга қарши халқ қўзғолонидан Арабистоннинг Доман ал-Саудига кочиб кетди. Зайнул Обидин Бин Али  қочиши билан Тунисда зулм –истибдодга асосланган Ҳабиб Бурқиба ва Зайнул Обидин Бин Алининг ярим асрлик давом этган ҳукумати охирга етди ва бу мамлакатнинг халқи эркинликнинг ширин таъмини татиб кўрдилар. Зайнул- Обидин Бин Али Тунис офицерларидан ва бу мамлакат Хавфсизлик ташкилотининг раиси эди. У бир қисқа вақт ичида бош вазирлик лавозими ва 1987 йилда Тунисда вужудга келган қонсиз бир тўқнашувда  33 йил ҳукумронлик қилган Ҳабиб Бурқибани қудратдан четлантирди. Бин Али 23 йил Тунисда ҳукумронлик қилди ва бу муддат ичида Ғарб  сиёсатини қуллаб қуватлаши билан исломбадбинлик қуллади.  Ҳукумат маъмурларининг зулм-истибдодига қарши эътироз қилишда бир ёш йигитнинг ўзини ёқиб юбориши Зайнул-Обидиннинг фосид ва ғарбга таянган ҳукуматига қарши Тунис халқининг қиёми ва ушбу диктаторнинг ағдарилиши сабабига айланди. Зулм ва стибдодга қарши амалга оширган бу қиём Ўрта Шарқ ўзгаришлари тарихида янги фасл очди.