Январ 17, 2017 10:42 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 28- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 17- кунидир.

Бундан 836 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 602 йил рабеуссони ойининг 18-куни "Муҳаққиқ Ҳилли" лақаби билан машҳур бӯлган Ироқнинг Ҳилаҳ шаҳридаги машҳур ислом олими Абулқосим Жаъфар бин Ҳасан Ҳилли  дунёга келди. У олим бӯлиши билан бирга истеъдодли шоир ва адиб ҳам эди.

Абулқосим Жаъфар бин Ҳасан Ҳиллининг энг муҳим китобларидан бири "Шароеъ ал ислом фи масоилал ҳалол вал ҳаром" дир. "Нофеъ", "Маъориж" ва "Танбеҳ" китоблари ҳам шу олимнинг қаламига мансуб. Машҳур олим ва шоир ҳижрий- қамарий 676 йили 74 ёшида вафот этди.

Ххххххххххххххххххххххххх

Бундан 157 йил олдин 1860 йилнинг 17 январ куни рус ёзувчиси Антон Чехов дунёга келди. Унинг ёшлик айёми камбағал оилада жуда кӯп машаққатлар билан ӯтди.  Шунга қарамай, Антон Чехов Москвадаги тиббиёт олийгоҳини тугатишга муваффақ бӯлди.

Ёзувчи ёшлигидан  бадиий ижод намуналари билан даврий матбуотда қатнашиб турарди. У ҳикоя жанрида жуда маҳоратли эди.  "Олча боғи" ва "Чайка" унинг машҳур асарларидандир.

Ххххххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1376 йил дай ойининг 28-куни, яъни бундан 19 йил бурун "Бобо Мардух лақаби билан машҳур бӯлган шоир ва олим Шайх Исмоил Руҳоний оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 1299 йили Санандажнинг Коштар минтақасида дунёга келди.  Шоир бир муддат Санандаж мактабларида ёш авлоднинг таълим-тарбияси билан шуғулланди.

Шайх Исмоил Руҳоний форс ва араб тилларида шеърлар ёзарди. Шунингдек, олимнинг фиқҳ, тафсир, риёзиёт, мантиқ, аруз, қофия илмларида ҳам китоблари мавжуд.

Шайх Исмоил Руҳоний аҳли суннатга мӯлжалланган махсус таълим дастурини ишлаб чиққан эди. Бу дастурдан  бугунги кунда ҳам Эроннинг аҳли суннат мадрасаларида фойдаланилади.

Устод   Исмоил Руҳоний ҳижрий-шамсий 1367 йили 68 ёшида саратон касаллиги натижасида оламдан ӯтди.