Январ 19, 2017 14:02 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.     Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман

Азизлар, ўтган дастуримизда айтган эдикки, учинчи кунида савдогар уғлининг навбати келди ва у шаҳарга борди. Дўстлари унга айтдилар: “Сени фикринга кўра, ақл ва билим биринчи ўринда ва бошқа нарсалардан устунроқ тўради ва фақат ақл ва фикрнинг куч-қудрати билан мушкулот ва муаммоларни ҳал этиш мумкин деб айтган эдинг. Энди бу айтган сўзларингни исботлагин ва бизларга бирон овқат топиб олиб келгин!  

Шундай қилиб савдогарнинг уғли йўлга тушди ва ўзоқда лангар ташлаб қўйган катта бир кемани кўриб қолди. Бу кема чиройли ва қийматли мол-ашёлардан тўла эди. У бу кемага яқинлашиб бир неча шаҳарнинг савдогарларини кўрдиким улар бир-бирлари билан  уша чиройли мол-ашёларни арзонроқ сотиб олиш учун баҳс-мунозара этардилар. Тижоратчилар охирида мол-ашёларни арзонроқ сотиб олиш  хулосасига келишдилар. Шундай қилиб улар молларнинг эгаси олдига бордилар ва ўзлари аниқлаган нарх-навони унга айтдилар. Аммо молларнинг эгаси бу нархга рози бўлмади. Улар айтдилар: “Биз таклиф этадиган  нарх шудир. Бу ҳақда ўйлаб кўргин, эҳтимол бу нархга рози бўласан! Биз бир соатдан сўнг қайтамиз!

Бу можаронинг шоҳиди бўлган савдогарнинг уғли улар кетганларидан кейин уша тижоратчининг олдига борди ва айтди: “Мен бу молларни улар таклиф этган нархдан қийматроқ, яъни юз минг дирамга сотиб оламан. Фақатгина шу шарт биланким пулини пешин вақтида бераман. “

Савдогар бу таклифни қабул қилди ва молларни унга берди. Савдогарлар  сотиладиган мол-ашёларни сотиб олиш умидида келишди. Аммо молларнинг эгаси бу молларни сотдим деб жавоб берди. Бундай бўлишини кутмаган савдогарлар ёш харидорнинг олдига бордилар. Ёш харидор ўзини уларга таништирди ва мол-ашёларни 200 минг дирамга сотаман деб айтди. Агар улар бу нархга сотиб олишини хоҳламасалар бошқа шаҳарга олиб бориб сотаман, деб айтди.

Улар ноилож бўлиб рози бўлишди ва пулни ёш йигитга беришди. Савдогарнинг уғли юз минг дирамни савдогарга берди ва қолган юз минг дирамни ўзи олди. У бу пулга овқат сотиб олиб ўз дўстларининг олдиларига шошилди. У шаҳар дарвозаси устида шундай ёзди: “Ақл ва билимнинг бир кунлик қиймати юз минг дирамдир”.

Шунингдек дўстлари уни таърифлашди ва уша кунни хурсандчилик билан ўтказишди.

Тўртинчи кун ҳам етиб келди ва шоҳзоданинг навбати  бўлди. Дўстлари унга дедилар: “Сен, барча нарса тақдирга боғлиқ деб айтган эдинг. Шундай экан, шаҳрга  бориб ўз тақдирингни синаб кўргин! “

Шоҳзода ўз дўстлари билан хайрлашиб  шаҳарга қараб йўл олди. Тақдир тақозоси билан эрталаб шаҳарнинг подшоси вафот этган эди ва халқ аскарлар билан бирга подшоҳни дафн этиш учун махсус қабристон томон борардилар. Ёш шоҳзода бирон бир мақсадга эга бўлмасдан улар орқаларидан борди. Уша жойда тўпланган барча одамлар йиғлардилар. Аммо шоҳзода бу вазъиятга аҳамият бермасди ва унга подшоҳнинг вафот этгани муҳим эмасди. У қандай қилиб овқат топиш мақсадида эди. Аскарларнинг бошлиғи шоҳзоданинг бу эътиборсизлигини кўриб асабийлашди ва унинг олдига келиб деди: “Эй ёш йигит! Сен кимсан? Нима учун бундай ғам-қайғули кунда сен йиғламаяпсан ва подшоҳимизга эҳтиромсизлик қилаяпсан? Албатта, сен жосуссан! У бир неча маъмурларга унинг қўлларини боғлаб зиндонга ташлашини буюрди.

Эртаси куни шаҳарнинг бузургворлари бошқа подшоҳни танлаш учун йиғилишди. Олдинги подшоҳнинг уғли йўқ эди. Шунинг учун улар ўз ўрталаридан бирон кишини подшоҳ ўрнига танлашга мажбур бўлишди. Аммо бирон кишининг исмини тилга олиш билан бирон баҳона келтириб уни рад этардилар. Аста- секинлик билан улар бир-бирлари билан жанжаллашиб, қасрда дод-фарёд кўтардилар. Аскарларнинг бошлиғи дарборга кириб йиғилган бузургворлардан ижозат сўраб деди: Бу баҳс-мунозара қанчаки  тинч-ором ҳал этилса, яширин амалга оширилса шу даражада унинг хавфсизлиги  таъминланади. Чунки кеча подшони дафн этиш маросимида бир жосусни қўлга олдимки ҳозирда қасрнинг зиндонидадир. Эҳтимол сизларнинг шовқунларингизни эшитаётган бўлса керак”.

Бузургворларнинг бири деди: Жосус? Зудлик билан уни олиб келгин!

 

Ёрлиқ