Январ 19, 2017 14:05 Asia/Tashkent

Рисолат, Жавон ва Жумҳурии Исломи газеталари

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши, яъни Бергзит масаласи европалик расмийлар учун  бир катта муаммога айланиб қолган. Лондон Европадан ажралиб чиқиш баробарида қандай стратегияни қуллаши ҳам маълум эмас. Бир томондан Европа Иттифоқи Бергзит масаласи баробарида Лондоннинг позицияси аниқ бўлишини кўтаётган бошқа мамлакатлар ҳалигача боши берк кўчада қарор олишган.  Шуниси аниқким, Тереза Мэй бу хусусдаги ўзининг ва давлатининг истак-хоҳишлари ва салиқаларини ягона Европага юклатолмайди. Албатта европалик расмийлар Бергзит мавзўсида Лондоннинг янада шафофлик билан амал қилишини талаб этишади. Тереза Мэйнинг ўзи Бергзитга нисбатан мухолиф бўлган шахслардан биридир. Бу масаланинг ўзи Европа Иттифоқидан Англиянинг ажралиб чиқиши хусусидаги музокараларга таъсир етказиши мумкин. Бундан ҳол билан консерватив шахс бўлмиш Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Европа Иттифоқидан Англиянинг чиқишига мувофиқат қилган шахслардан ҳисобланади.      

                                    ******

Жавон газетаси шундай ёзади, Давос йиғилишида Хитой Халқ республикаси президентининг биринчи маротаба ҳузур топиши ҳамма нарсадан олдин хитоликлар дунё иқтисодида ўзлари учун танлаган мавқеълари ва уйнайдиган ролларига тегишли бўладиким, бошқа нафақат бир иқтисодий қудрат унвонида балки камида дунё иқтисодига таъсир етказувчи ва асосий раҳбарлардан бири унвонида танишлари лозим. Чин Пинг Довусда Трампга ҳам айтадиган сўзи бор. Шуни айтиш лозимким, Трамп Хитойдан америкалик сармояларини қайтариш баҳонаси билан дунё иқтисодида раҳбарлик ва етакчилик қилиш мавқесига эга бўлишига тўсиқлик яратиш учун бу ўлка билан тажорат соҳасида уруш олиб боришни ўз ишчи дастурида қарор берган ва Чин Пинг ҳам ҳозирда Трампнинг режаларини ўзгартиришни хоҳлайди. Аммо агар Американинг янги президенти бу режаларни амалда татбиқ этишни таъкидласа, дунё иқтисодига раҳбарлик қилиш томон ҳаракат қилишига Трампнинг монеа яратмаслиги учун унинг аксуламалини кўтиши лозим бўлади.      

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг ҳафталик таҳлилида шундай ёзади, Франция шундай конфренциянинг мизбони эдиким, бу конфренция ташкилотчиларининг айтишларича, ишғолий Фаластинда тинчликни ўрнатиш музокараларини қайта тиклаш мақсадида малга оширган эди. Бу конфренция охири бир баённомани нашр этиши билан ўз ишини якунлади ва ишғолий Фаластинда икки давлатни ташкил этишни таъкидлади. Францияликлар бу конфренцияда дунёнинг 70 та мамлакатларидан намояндалар  иштирок этишларини таъкидлаш зимнида, бу конфренцияни муҳим ва таъсирчан бир йиғилишга айлантиришга сайъ-ҳаракат қилишди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, йиғилишнинг натижаси коғаз устида бир баённомани ёзишдан иборат эди. Сионистик режим ҳомийлари бўлмиш бу конфренциянинг ташкилотчилари томонидан ташкил этилган бундай музокаранинг беҳуда эканлиги уша ибтидон маълум эди. Чунки бу йиғилишда фаластинликлар томони ҳам ва сионистик режим томони ҳам иштирок этмаган эдилар. Фаластинлик гуруҳлар бу конфренцияни беҳуда деб билиб, сионистик режим ўз жиноятларини давом этаркан, бирон бир қонун ва меёрларга риоят этмас экан бундай йиғилиш таъсирсиз ва натижасиз қолади деб таъкидлашди. Сионистик режим ҳам йиғилиш асосчиларининг инояти ва ҳимоятида эмасликларини кўрсатиш мақсадида бу йиғилишга ҳузур топишмайди.      

                                 

Ёрлиқ