Ғазза муқовиматнинг тимсоли ва мазлумиятнинг тажассумидир
Ғазза куни халқаро Қудс кунидек мазлум халқнинг адолатни талаб этиши ва мазлумларнинг дод-фарёдлари дунё аҳлининг қулоқларига бориб етиши учун муносиб бир фурсатдир.
Ғарб оммавий ахборот воситаларининг сионистик режим жиноятларини хаспўшлашлари ва бошқа томондан ўз сарзаминларини муҳофазат этишда Ғазза сектори мазлум халқининг қаҳрамонлик кўрсатишлари туфайли 29 дей ойи Ғаззанинг миллий куни деб ном қуйилди. Ғазза куни халқаро Қудс кунидек мазлум халқнинг адолатни талаб этиши ва мазлумларнинг дод-фарёдлари дунё аҳлининг қулоқларига бориб етиши учун муносиб бир фурсатдир. Сионистик ишғолгар режим милодий 2008 йил декабр ойининг 27-чисида исломий муқовиматни бостириш мақсадида Ғазза секторига қарши “Эритилган қурғошим” унвони остида бир томонлама урушни бошлади ва 8 кун ёки 10 кун давомида муқовимат жараёнини ўртадан йўқ қилиб ташлай олади ёки мумкин бўлган даражада заифлантира олади деб уйлаган эди. Аммо бу режим милодий 2009 йил январ ойининг 17-чисида 22 кундан кейин шармандалик билан Ғазза секторидан орқага чекинишга мажбур бўлди. Шунга асосан 17-чи январ куни ҳижрий-шамсий ҳисоб билан 29 дей кунини “Ғаззанинг миллий куни” деб ном қуйилди. Бу куннинг баҳонаси билан сионистик режимнинг содир этган жиноятлари таъсирида ушбу секторда келиб чиққан халқнинг мазлумлиги таҳлил этишга қарор олади.
Фаластин охирги икки ун йиллик давомида милодий 2000 ва 2005 йиллар ўртасида Ал-Ақсо интифозаси ва милодий 2015 йил октябр ойидан бошлаб Қудс интифозаси каби икки интифоза ва милодий 2008 ва 2014 йиллар давомида ушбу ўлкага қарши Исроил режимининг иккита урушининг шоҳидига айланди. Аммо Фаластинга қарши Исроил урушлари ва интифозаларнинг асосий қурбонлари ҳаммадан олдин Ғазза сектори аҳолисининг ўртасидан эди.
Ғазза 360 км масоҳат ва 1 миллион 800 минг жамиятга эгадир ва дунёнинг энг тиқилинч яшайдиган жойи ҳисобланади. Бир миллиону 800 минг нафарлик аҳоли ўртасидан фақат 1 миллиону 300 минг нафари масеҳийлар ва бошқасини мусалмонлар ташкил этишади. Ғазза Фаластиннинг бошқа минтақаларига қараганда Исроил режимининг жиноятларидан зарар кўрадиган макондир. Чунки бир томондан бошқа минтақаларга қараганда Ғазза кўпроқ нишонга қарор олади ва бошқа томондан эса Ғазза сектори милодий 2007 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача Исроилнинг барчатомонлама қуршовига қарор олган.
Ғазза сектори халқининг юзмаюз бўлган мусибатлари ва қийинчиликларини турли жиҳатлардан баён этиш мумкин. Сионистик режим томонидан юклатилган урушлар оқибатида Ғазза секторида яшовчи фуқароларнинг тан жароҳат олишлари ва шаҳид бўлишлари бу урушларнинг оғир таъсирларининг жумласидандир. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, БМТ ташкилоти тарқатган маълумотларига кўра, Ғазза секторига қарши Исроил режимининг 2014 йилда амалга оширган 51 кунлик урушида 2 минг 312 нафар фаластинлик шаҳодатга етишди ва улардан 2 мингу 256 нафари Ғазза секторидан эдилар ва 56 нафари эса Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида ишғолий Қудснинг ҳужумларидан шаҳид бўлишди. Милодий 2014 йилда Ғазза секторига қарши Исроил режимининг бошлаган 51 кунлик уруши жараёнида 1 миллиону 500 минг нафар болалар етим-есир қолишди. Ғазза секторига қарши Исроилнинг 2014 йилда бошлаган урушида 551 нафар фаластинлик болалар шаҳид бўлишди ва 3 миллиону 370 минг нафар болалар эса ярадор бўлишдиким, улардан учдан бир қисми жисмоний қудратсизликдан азоб чекишмоқда. Фаластин жамиятининг 7 миллион халқи дунё бўйлаб овора бўлиб қолишган. Аммо бу 7 миллион аҳолининг орасида ҳам бошқа минтақаларга қараганда Ғазза секторидан кўпроқ жамият мавжуддир. Ғазза сектори жамиятининг 74 фоизи овора бўлишган. Қишлоқда 4-та ва шаҳарда эса 4-лагерни ўзига қамраб олган саккизта лагер Ғаззада мавжуддир. Ғазза халқининг овора бўлиб қолишларининг сабаби урушдир. Мисол тариқасида келтириш мумкин, милодий 2014 йил Ғазза секторига қарши Исроилнинг бошлаган урушидан кейин Ғазза сектори ичидан 65 минг нафар шахс овора бўлишди. Милодий 2000 йил октябр ойидан бошлаб 2005 йил апрел ойигача, 73 мингу 576 та уй комилан ёки бир қисми сионистик ишғолгар армияси томонидан бўзиб ташландиким, 23 мингу 709 та бино Ғазза секторида қарор олган эди ва бундан 4 мингу 778 таси эса биткул бўзиб ташланди. ЮНИСЕФ ташкилотининг Ғаззадаги намояндаси Пернил Айрон Соид шундай фикр баён этади: “ Милодий 2014 йилда Ғазза секторига қарши Исроил ҳарбийларининг ҳужумлари натижасида 17 мингдан ортиқ яшаш уй-жойлари вайронага айланди ва ярими болалар бўлган Ғазза сектори фуқароларининг 100 минг нафари уй-жойсиз қолишлари сабабига айланди.”
Уруш Исроилнинг Ғазза секторига қарши содир этган барча жиноятлари эмас, балки урушдан ҳам ёмонроқ бу Қудс ишғолгар режими томонидан ушбу секторни қуршовга олиш саналади. Милодий 2006 йилда Исроил томонидан Ғазза секторини қуршовга олиш жараёни натижасида Ғазза секторида тўйиб овқатланмаслик, нотинчлик ва ишсизлик мизони ортиб кетди. Ғаззада ишсизлик 43 фоизни ва ушбу минтақанинг ёшлари ўртасида 60 фоизни ташкил этади. Ишсизликнинг юқори кўрсатгичи Ғазза секторида озиқ-овқат маҳсулотларининг камчилиги ва қашшоқликнинг сабабига айланган. Милодий 2000 йилда Ғазза сектори жамиятининг 30 фоизи қашшоқликда кун кечиришарди ва милодий 2016 йилда эса 80 фоизни ташкил этди. Ҳақиқатан ҳам Ғазза сектори халқининг 80 фоизи халқаро кўмакларга эҳтиёж сезишади. Ғазза сектори халқининг 73 фоизи озиқ-овқатнинг етишмовчилиги билан юзмаюз бўлишган.