Январ 22, 2017 11:59 Asia/Tashkent

Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топиб, тиббиёт соҳасида бир қатор дори-дармонларни ихтиро этишга ноил бӯлишган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

"Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттиришининг ҳар бир сонида Эрон ва жаҳондаги илм-фан ва тиббиёт янгиликлари билан танишамиз.

Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.

Эрон қадимдан илм ва адаб маскани бӯлиб, агар унинг тарихига назар солсак, бу ерда табий, риёзиёт ва тиббиёт фанида буюк олимлар келиб чиққанига шоҳид бӯламииз. Бугунги кунда ҳам эронлик олимлари турли соҳадаги илмий янгиликарини кузатиш мумкин.

Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топиб, тиббиёт соҳасида бир қатор дори-дармонларни ихтиро этишга ноил бӯлишган.

Яқинда технологияси Америка ихтиёрида бӯлган сейнора дорини Эронда ишлаб чиқишди. Ушбу дори жаҳонда янги технология асосида ишлаб чиқилади.

Баъзи бир касалликлар иммунитет системаси касал жойга ижобий таъсир етказиш ӯрнига, организм ӯзининг солим ҳужайраларни орадан кӯтариши сингари вужудга келади. Диабет, ревматоид артрит, склероз ва шуларга ӯхшаш шу жумладандир.

Иммунитет организмни турли хилдаги ташқи ва ички, яъни ёт омилларга қарши турувчи махсус ҳимояланиш қобилиятидир. Организмга тушган ҳар қандай генетик жиҳатдан бегона бўлган қисм, модда ва тузилмалар (масалан микроорганизмлар, бактериялар, вируслар, содда жониворлар, бегона ҳужайра ва тўқималар ва уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари антигенлар, яъни ёт нарсалар дейилади.

Углевод алмашинуви қандли диабет – кенг тарқалган ҳасталиклардан бири саналади. Бу касалликни ташҳислашнинг 1 – босқичи қондаги қанд миқдорини аниқлашдир. Зарур ҳолларда эса “яширин диабет” ни аниқлаш мақсадида шифокор “глюкозага толерантликни аниқловчи тест” ёки наҳорги ва “ширин нонушта” дан 2 соат кейин қондаги глюкоза миқдори текширилувчи қанд юкламали синама ўтказишни тавсия этади. Шуни эслатиб ўтиш лозимки бундай синама фақатгина оч қоринга қондаги қанд миқдори меъёрда бўлгандагина бажарилади акс ҳолда бу синама ўтказилмайди.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Липид(ёғ)алмашинуви. Бу алмашинув ҳолатини баҳолаш атеросклероз, семизлик ва рационал овқатланиш билан боғлиқ бўлган муамолларни ҳад қилишга ёрдам беради. Ёши 40 дан ошган ҳар бир инсон йилда бир маротаба бу текширувлврдан ўтиб туриши лозим. Фақатгина умумий холестрин миқдорини аниқлаш етарли эмас.

Калий, магний, азот, хлор, калций, ноорганик фосфор каби макро - ва микро элементлар миқдорини аниқлаш лозим. 

Асаб тизими нейронлардан, яъни асаб ҳужайраларидан ташкил топган. Бош мия ва орқа мия ташкил қилувчи неронларга импулсларни олиб келувчи толаларга дендритлар, импулсларни нерв ҳужайраларидан олиб кетувчи толаларга аксонлар деб айтилади. Шу аксонлар оппоқ парда билан қопланган. Ушбу оқ пардага миелин деб ном беришган. Нерв толаларини зарарловчи турли мураккаб вирусларшу миелин пардасини емиради. Бунинг натижасида турли касалликлар ривожланади. Шулардан бири – тарқоқ склерозидир.

Бундан аввал Эронда бундай касалликларни даволайдиган дориларни хориждан киритишарди. Аммо бугунги кунда ушбу дорининг ишлаб чиқаришини қӯлга киритгандан сӯнг муносиб қиймат билан муштарийлар ихтиёрига қӯйган.

   

 

Ёрлиқ