Январ 22, 2017 14:51 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс,  ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган қўшиқлар  ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!

  Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс,  ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган қўшиқлар  ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!

Азизлар, сизга маълумки, буюк  Эронзамин   диёри   ўзининг   ўта  машхур   қўшиқчилари ила    дунёни  лол   қолдирган. Қайси  бир  бошқа  ўлкаларга  борманг,  қаерда  бўлманг,  дилнишин, дилга  ором бахш  этувчи   форсий  гўзал  куй-қўшиқларнинг   ажиб бир   сеҳрли садоси   қулоққа чалинади. Ана шундай сеҳрли товушнинг соҳиби Эрон санъаткорларидан бири бўлмиш Али Ҳужжати Ашрафзодадир. Бугун сизларга тақдим  этиладиган биринчи қўшиқимиз бу санъаткор ижро этилган "Моҳу моҳи" қўшиғидир.

 Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Азиз мухлислар, мусиқий дастуримиз давом этади.

  Самарқанд ва Бухоро  шаҳрларидан кўп мухлисларимиз  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон  Республикалари  Халқ  артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Озодбек Назарбеков ижросида “Ватан” қўшиғининг тинглаш истагини билдиришган.  

Дилрабо,   дилнишин   куй-қўшиқлар  инсонни  ўз Яратувчиси – Парвардигори  каримга, ўз  диёрига, ўз халқига,  ўз  она - ватанига , ўз яқин  кишиларига янада  муҳаббатли, янада  садоқатли   айлайди.  

Азизлар, келинг биргаликда бу санъаткорнинг  чин қалбдан кўйлаган “Ватан” қўшиғини тинглайлик.

Азиз мухлислар, мусиқали  дастуримизнинг сўнгги лаҳзаларида  Душанбедан  бир неча  мухлисларимизнинг   истак-хоҳишларига биноан  Тожикистоннинг  машҳур ва жуда севимли хонандаларидан бўлмиш Джурабек Муродов   ижро этган   “Одамгари ”  чиройли  ва мазмунли қўшиғини сизларга тақдим  этамиз.

Ҳаст ҳар гуна гариҳо дар забони модари

Заргари, савдогари, ғоратгари, иғвогари

Ҳар гари як ҳусн дорад, як амал, як жозиба

Лекин аз чамъи гариҳо беҳтар аст одамгари                                              

  Марҳамат тингланг!