Январ 22, 2017 19:27 Asia/Tashkent

Деҳхудо луғат муассасаси

Эшитган кишини мафтун айловчи форс тили эронликларнинг энг муҳим қадрияти ҳисобланади. Бу бебаҳо хазина асрлар давоми қимматбаҳо омонат каби қалблардан қалбларга, наслдан наслга кӯчиб, бугунги авлодга етиб келган. Кенг қамровли, мафтункор, балоғат ва фасоҳатли форс тили дунёнинг кӯп қисмига ӯзининг маънавий  таъсирини ӯтказиб, жуда кӯп миллатларга маданият, дин ва маърифат ҳадя айлаган. Дунёдаги барча адабиётлар ривожига форс адабиёти таъсир ӯтказганлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Айтиш мумкинки, форс тил-адабиётининг бошқа миллатларнинг тил ва адабиётига таъсири исломдан олдин бошланиб, бу жараён бугунги кунда ҳам давом этяпти.

Форс тили ӯта бой ва кенг қамровли тил бӯлгани сабабли уни ӯрганиш иштиёқидаги кишилар жуда кӯп. Эроннинг турли университетларида  бу афсонавий гӯзал тилни ӯрганишнинг яхши имкониятлари йӯлга қӯйилган.  Аммо форс тилини касбий даражада ӯргатувчи муътабар билим даргоҳларидан бири бу Деҳхудо луғат муассасаси ва форс тилини ӯрганиш халқаро марказидир.Бугунги дастуримизда ана шу икки муътабар муассаса билан танишамиз.

Хххххххххххххххххххххххххх

Деҳхудо луғат муассасаси Эронда "Форс тилининг қомусий луғати"ни яратиш ҳамда "Форсча истилоҳлар луғати"ни тайёрлаш мақсадида таъсис  этилган илк ташкилотдир. Бу илмий-тадқиқот муассасаси машҳур луғатшунос олим Деҳхудо  томонидан  "Форс тилининг қомусий луғати"ни яратиш лойиҳаси тақдим этилишидан сӯнг  30 йил ӯтгач, 1945 йили Миллий кенгаш мажлисининг қарори билан Теҳроннинг Эроншаҳр кӯчасидаги Деҳхудонинг уйида ташкил этилди.  Ӯшанда бу ташкилотнинг раҳбарлиги иши Деҳхудонинг ӯзининг зиммасида эди.

   Азиз тингловчилар! Эроннинг забардаст тилшунос олими Деҳхудо ҳиқида яхшироқ тасаввурот ҳосил қилишингиз учун алломанинг шарҳи ҳолини қисқача баён этишни лозим топдик.

    Аллома Али Акбар Деҳхудонинг улкан  ишларидан   бири уч  жилдлик  "Форс  тилининг   зарбулмасаллари изоҳли  луғати"дир.

Форс  тилининг    луғавий  қатлами  ва ундаги  ҳар  бир  сўзга  диққат-эътибор қаратиш,   олим  ҳаётининг   мазмунига айланган эди.  Унинг    энг улкан   маънавий    мероси  "Деҳхудо луғати"дир.

    Устоз  Деҳхудо   узоқ йиллар   заҳмат чекиб, бу  улкан    луғат  китобининг  сўзлар,  терминлар ва   таркибларини   тириклик  чоғи   тартибга    келтиришга   улгурди. Аммо   Эрон  тилшунослик  илмининг   энг  улуғ  ютуғи  бўлган   бу  луғатнинг   китоб  ҳолида  чоп   этилишини   кўриш муаллифга  насиб   қилмади.

     Олим  ҳар куни  тонгдан  шомгача   китоб варақлар, назмий ва   насрий   мисоллар  тўплар, уларни    тартибга   келтирар эди.  Бу  ишда  унга  бир  неча   луғатшунос  олим,  жумладан,    "Фарҳанги  Муин"  китобининг   муаллифи  доктор    Муҳаммад Муин   ҳам кўмаклашарди.

      Деҳхудонинг   ярим асрлик меҳнат ва  машаққатлари   маҳсули  бўлган   3  миллиондан  ортиқ  картотека тартибга келтирилди.

Шундай  қилиб,  Эроннинг  фидоий фарзанди аллома         Деҳхудо  ярим асрлик    меҳнатининг   маҳсули   бу  улуғ  луғатни  Эрон  халқига    тақдим  этди.

ххххххххххххххххххх

      Форс  маданиятида   луғат    китоби  тузиш   анъанаси   қадимийдир.   Асадийнинг    "Фурс луғати",  "Фарҳанги   Жаҳонгирий",  "Бурҳони  Қотеъ",  "Ғиёсул  луғот" каби   ўнлаб   китоблар   бу шонли анананинг  натижасидир. Аммо    буларнинг    ҳеч  бири   "Деҳхудо  луғати"   каби кенг    қамровли  ва  мукаммал  эмас.

"Деҳхудо луғати"да   луғат тузиш  санъатининг     барча  услублари  қамраб олинган.  Унда   бир  сўзнинг    турли маънолари,  шу  маъноларда   келтирилган  мисоллар, Эроннинг   маҳалий    шеваларида    шу   сўзнинг   айтилиши  каби    қирралари изоҳланган.  Бу  муътабар   луғатда  ҳатто  форс  тилига   бошқа  тиллардан   кириб келган   сўзлар    ҳам   шарҳланган.

    Луғатда  келтирилган    мисоллар    Эрон  адабиётининг   назмий ва  насрий  асарларидан   олинган.   Бу   мислсиз   луғат   китоби  54   жилдда   чоп қилинди.

         Деҳхудо луғат муассасасининг  ҳиммати  билан     бебаҳо   маънавий  хазинанинг   электрон   варианти    дискларда  ҳам    чоп  этилган.

Бугунги кунда бу муассаса икки йӯналишда: луғат яратиш ишлари бӯйича Деҳхудо луғат муассасаси ва форс тилини ӯқитиш бӯйича эса форс тилини ӯрганиш халқаро маркази сифатида фаолият кӯрсатмоқда.

1955 йили аллома Али Акбар Деҳхудо вафотидан сӯнг Деҳхудо луғат муассаси раҳбарлиги алломанинг васиятига кӯра доктор Муҳаммад Муинга топширилди.