Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил баҳман ойининг 4-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиъуc-cоний ойининг 24-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 23 январь
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил баҳман ойининг 4-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиъуc-cоний ойининг 24-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 23 январь.
Бугунги кундан 601 йил олдин, ҳижрий –қамарий 837 йилнинг 24 рабиъус-сонида темурийлар даврида яшаб ижод қилган эронлик шоирлардан бири Саййид Қосим ал-Анвор оламдан ўтган. У Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Табриз шаҳри аҳлидан эди ва билимни етук устозлардан ўрганади. Кейинчалик бир муддат Ҳиротда яшаб, таълим бериш билан шуғулланади. У ерда у катта шуҳратга ва кўплаб шогирд ва муридларга эга бўлади. Бироқ ўша вақтдаги ҳукмронларнинг шубҳаларига дуч келганидан сўнг Самарқандга боришга мажбур бўлади. Эронлик шоир Қосим ал-Анвордан ғазаллар девони ва бир неча маснавий ҳамда “Анисул орифин” ва “Анисул ошиқин” рисолалари бизга мерос қолган.
Бундан 119 йил олдин, яъни милодий 1898 йилнинг 23-январида Россияда етук назариётчи ва кинорежиссёр Сергей Михайлович Эйзенштейн таваллуд топган. У милодий 1924 йилда ўзининг биринчи “Иш ташлаш” номли филмини суратга олган эди. Унинг “ Разманов Патёмкин” номли иккинчи филми жаҳон киносида ўзгаришларни юзага келтирган эди. Эйзенштейн кейинчалик ҳам қатор яхши филмлар яратади. “Октябрь”, “Ҳаётнинг охири”, “Янги ва эски” шулар жумласидандир. У 1948 йилда вафот этган.
Бундан 38 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1357 йилнинг 4- баҳман ойида шоҳ режимига фидокор бўлган бош вазир Шопур Бахтиёр Париждан Эронга ҳазрат Хумайний (р)нинг қайтишлари борасидаги хабарларни эшитгач, Инқилоб раҳбарининг келишини мамлакатда олдини олиш учун Эрондаги барча тайёрагоҳларни ёпиш фармонини беради.
Ҳукуматнинг ушбу амали Имом Хумайнини сабрсизлик билан кутаётган Эрон халқини ғазаблантиради. Шаҳид Оятуллоҳ Мутаҳҳарий, шаҳид доктор Биҳиштий каби шахсиятлар ва бир гуруҳ одамлар Теҳрон университети масжидида йиғилишиб эътироз қилишади. Эрон халқи ҳам кўчаларда оммавий эътирозлар ташкил этиб, мамлакат тайёрагоҳларини очишни талаб этишади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.